Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси миллий жамоадаги фаолиятини якунлашга қарор қилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Журналист Эрнан Кастильонинг маълум қилишича, футболчи 2026 йилги жаҳон чемпионати финали олдидан жамоадошларига ушбу учрашув унинг Аргентина терма жамоаси сафидаги сўнгги ўйини бўлиши мумкинлигини айтган.
Манбага кўра, Месси келгусида миллий жамоа сафида майдонга тушмаслик ниятида. Бироқ бу маълумот ҳозирча расман тасдиқлангани йўқ.
Айни пайтда Лионель Мессининг ўзи ёки Аргентина футбол федерацияси ушбу хабар юзасидан расмий баёнот бермаган.
Шу боис футболчининг терма жамоадаги келажаги ҳақидаги маълумотлар ҳозирча расмий тасдиқланмаган хабар сифатида баҳоланмоқда.


