Жавоҳир Синдаров халқаро хотира турнирида икки карра чемпион бўлди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,840участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров америкалик шахматчи Даниэль Народицкий хотирасига бағишланган Naroditsky Memorial Rapid ва Blitz 2026 халқаро турнирларида икки йўналиш бўйича чемпионликни қўлга киритди.

Рапид баҳсларида Синдаров 7 та партиядан 6 очко тўплаб, мусобақани биринчи ўринда якунлади. Тай-брейкда у ҳиндистонлик гроссмейстер Аравинд Читамбарамни мағлуб этиб, чемпионликни расман расмийлаштирди.

Блиц йўналишида ҳам ўзбекистонлик шахматчи юқори натижа қайд этди. У 9 турдан 7,5 очко жамғариб, турнир ғолиби бўлди ва шу тариқа мусобақанинг ҳар икки йўналишида олтин медални қўлга киритди.

Муваффақиятли иштирок натижасида Жавоҳир Синдаров умумий ҳисобда 9 минг АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулига ҳам сазовор бўлди.

Ушбу натижа Синдаровнинг халқаро майдондаги барқарор ва юқори савиядаги ўйинини яна бир бор тасдиқлаб, ўзбек шахматининг навбатдаги муҳим ютуғи сифатида эътироф этилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

1 килограмм палов тайёрлаш қанчага тушади?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бир килограмм паловнинг ҳудудлар кесимида ҳисобланган қийматлари қуйидагича (2026 йил июнь ойи учун): Қорақалпоғистон Республикаси...

Больше похожих статей