Ўзбекистон ва Грузия стратегик ҳамкорликни кенгайтириш бўйича янги келишувларга эришди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,840участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Грузияга давлат ташрифи доирасида Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе билан тор доирада ва расмий делегациялар иштирокида музокаралар бўлиб ўтди. Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-транзит, туризм ҳамда маданий-гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Давлат раҳбари мазкур ташриф Ўзбекистон Президентининг Грузияга сўнгги йигирма йилдан ортиқ вақт ичидаги илк давлат ташрифи эканини таъкидлаб, бу икки давлат муносабатларини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишда муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этди.

Музокараларда барча даражалардаги мулоқотлар изчил ривожланаётгани, ҳукуматлар, парламентлар, ишбилармон доиралар ҳамда маданий-гуманитар соҳадаги алоқаларни янада фаоллаштириш зарурлиги таъкидланди.

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича аниқ мақсадларни белгилаб олди. Қайд этилишича, 2025 йилда икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 270 миллион долларга етган, жорий йил бошидан буён эса 100 миллион доллардан ошган. Яқин йилларда бу кўрсаткични 1 миллиард долларга етказиш мақсадида савдодаги номутаносибликни бартараф этиш ва юқори талабга эга маҳсулотлар етказиб беришни кенгайтириш бўйича қўшма “йўл харитаси” ишлаб чиқилади.

Транспорт ва логистика соҳасида ҳам янги ташаббуслар илгари сурилди. Ўзбекистон юкларини ташишда Поти ва Батуми портлари имкониятларидан фаолроқ фойдаланиш, Грузияда логистика хаби, саноат зонаси ҳамда Ўзбекистон маҳсулотлари учун шоурум ташкил этиш режалари қўллаб-қувватланди.

Шунингдек, “Боку – Тбилиси – Карс” темир йўлини қурилаётган “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўл магистрали билан боғлаш имкониятларини ўрганиш таклиф этилди.

Музокараларда саноат кооперацияси устувор йўналишлардан бири сифатида белгиланди. Қўшма бизнес форуми якунлари юқори баҳоланиб, 2027 йилгача мўлжалланган Кооперация дастури имзолангани қайд этилди. Қишлоқ хўжалиги, электротехника, энергетика, фармацевтика, озиқ-овқат ва енгил саноат, қурилиш материаллари, рақамлаштириш, ахборот технологиялари, рақамли банк ва туризм соҳаларида янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди. Шунингдек, қўшма лойиҳаларни молиялаштириш учун Инвестиция жамғармасини ташкил этиш таклиф қилинди.

Маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Томонлар жорий йилда Ўзбекистонда қўшма таълим ва туризм форумларини ўтказишга келишиб олди. Президент Шавкат Мирзиёев Тбилисидаги боғлардан бирига буюк мутафаккир Алишер Навоий номи берилиши ҳақидаги қарор учун Грузия томонига миннатдорлик билдирди.

Учрашув якунларига кўра, Ўзбекистоннинг Грузиядаги элчихонасини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Шунингдек, музокараларда эришилган барча келишувларни амалга ошириш мақсадида қўшма “йўл харитаси” ишлаб чиқилиши белгиланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон Грузияда ўз элчихонаси очади

Ўзбекистон Республикасининг Грузиядаги элчихонасини таъсис этиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан қарийб 32 йил...

Больше похожих статей