- Advertisement -
Тажикстон пойтахти Душанбе шаҳрида Тажикстон Бош вазири Қоҳир Расулзода раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Саммитда ташкилотга аъзо мамлакатларнинг ҳукумат делегациялари кўп томонлама савдо-иқтисодий, сармоявий ва гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қиладилар. Тадбир якунлари бўйича ШҲТ доирасидаги манфаатли алоқаларни янада ривожлантириш ва устувор йўналишларни белгилашга қаратилган бир қатор муҳим ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.


