Наманганда гўшт етиштириш ҳажми ва сифати ошмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,830участниковПодписаться
- Advertisement -

Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида барпо этилаётган “Наманган қўйчилик кластери” фаолияти билан танишди. Йирик инвестиция лойиҳаси чорвачилик соҳасини замонавий асосда ривожлантириш, гўшт ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва янги иш ўринлари яратишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Умумий қиймати 35 миллион доллар бўлган кластер 10 гектар майдонда уч босқичда амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг биринчи босқичида хориждан 15 минг бош наслдор қўй олиб келинган бўлса, иккинчи босқич якунида улар сонини яна 35 минг бошга ошириш режалаштирилган. Кластерда юқори маҳсулдорликка эга “Арашан”, “Ҳисор” ва “Адельбай” зотларини маҳаллий иқлим шароитига мослаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Мажмуада замонавий парвариш технологиялари ва илмий ёндашув асосида иш ташкил этилган. Мутасаддиларнинг таъкидлашича, вазни 40–50 килограмм бўлган қўйларни интенсив усулда уч ой давомида боқиш орқали уларнинг тирик вазнини 100 килограммгача етказиш мумкин. Бу ҳар бир бош молдан 60–70 килограммгача соф гўшт олиш имконини беради.

Лойиҳа тўлиқ қувватда ишга тушгач, вилоятда йилига 35–40 минг тонна сифатли гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш таъминланади. Шунингдек, маҳсулдорлик анъанавий чорвачилик усулларига нисбатан 45–50 фоизга ошиши кутилмоқда.

Кластер доирасида 280 та доимий иш ўрни яратилади. Бундан ташқари, 95 та кам таъминланган оила вакилларининг бандлиги таъминланиб, аҳоли даромадларини оширишга ҳисса қўшилади.

Лойиҳа доирасида логистика хизматлари, ветеринария ва сервис марказлари ҳамда маҳсулотларни тўғридан-тўғри сотиш нуқталари ташкил этилади. Бу эса ишлаб чиқаришдан тортиб тайёр маҳсулотни истеъмолчига етказиб беришгача бўлган узлуксиз кластер занжирини шакллантириш имконини яратади.

Давлат раҳбари мазкур корхона тажрибаси чорвачилик тармоғини ривожлантириш, ички бозорни сифатли гўшт маҳсулотлари билан таъминлаш ва аҳоли бандлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлаб, унинг илғор тажрибасини республика ҳудудларида кенг жорий этиш бўйича топшириқлар берди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Наманган халқаро аэропортида янги терминал қурилиши жадал давом этмоқда

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифи аэропорт инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган йирик лойиҳалар билан танишишдан бошланди. Давлат раҳбари Наманган халқаро...

Больше похожих статей