Тошкентдаги «Чинор» метро бекати 50 кунга ёпилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

13 июндан бошлаб Тошкент метрополитенининг «Чинор» бекати йўловчилар учун вақтинча ёпилади. Бекатдаги чекловлар 50 кун давом этади.

Маълум қилинишича, бу қарор бекатни модернизация қилиш ишлари билан боғлиқ. Лойиҳа доирасида кириш ва чиқиш ҳудудлари кенгайтирилади, катта сиғимга эга тўртта лифт ўрнатилади ҳамда қўшимча 12 та турникет жойлаштирилади.

Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида таъмирлаш ишлари давомида «Чинор» ва «Янгиҳаёт» бекатлари ўртасида метробуслар қатнови йўлга қўйилади. Улар ушбу йўналишда муқобил транспорт хизмати вазифасини бажаради.

Метрополитен маъмурияти пойтахт аҳолиси ва меҳмонларини вақтинчалик ўзгаришларни инобатга олган ҳолда йўналишларини олдиндан режалаштиришга чақирди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Сирдарё вилоятида чиябўри тўрт нафар фуқарога ҳужум қилди

Сирдарё вилоятида чиябўрининг одамларга ҳужум қилиши билан боғлиқ ҳолат қайд этилди. Ҳодиса 9 июнь куни соат 17:30 атрофида Гулистон туманидаги...

Больше похожих статей