Ўзбекистонда фаол туризмни ривожлантириш бўйича янги ташаббуслар муҳокама қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Туризм қўмитасида тадбиркорлар, туризмнинг фаол турлари бўйича федерациялар ва давлат ташкилотлари вакиллари иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди. Унда мамлакатда фаол туризмни ривожлантириш истиқболлари, соҳадаги мавжуд имкониятлар ҳамда долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Йиғилишга Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев раҳбарлик қилди. Мулоқот давомида Ўзбекистоннинг тоғлар, дарёлар, кўллар, чўл ҳудудлари ва ноёб табиий ландшафтларга бой экани, бу эса саргузашт ва экстремал туризмни ривожлантириш учун катта имкониятлар яратаётгани таъкидланди.

Маълум қилинишича, айни пайтда республикада туризмнинг фаол йўналишлари бўйича ўндан ортиқ федерация фаолият юритмоқда. Улар қошида 20 га яқин клуб ташкил этилган бўлиб, тuroperatorлар билан ҳамкорликда тоғ туризми, треккинг, рафтинг, велотуризм, мототуризм, автосаёҳатлар, тоғ чанғиси ва параплан каби йўналишларда саёҳатлар ташкил этилмоқда.

Шунингдек, мамлакат бўйлаб ҳар йили 30 дан ортиқ спорт ва туризм тадбирлари ўтказилиб, маҳаллий ва хорижий сайёҳларни жалб қилишга хизмат қилаётгани қайд этилди.

Очиқ мулоқотда соҳани янада ривожлантириш мақсадида бир қатор таклифлар илгари сурилди. Жумладан, фаол туризм маршрутларининг ягона реестрини шакллантириш, уларни мураккаблик даражаси, мавсумийлиги ва хавфсизлик талаблари бўйича таснифлаш ҳамда эксперт баҳолаш тизимини жорий этиш масалалари кўриб чиқилди.

Туристлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўриқчи ва гидларнинг миллий реестрини юритиш ҳамда уни мунтазам янгилаб бориш зарурлиги таъкидланди. Бу сайёҳларга малакали мутахассислар хизматидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириши кутилмоқда.

Муҳокамалар чоғида муҳофаза этиладиган ва чегараолди ҳудудларга туристларни киритиш тартибини соддалаштириш, шунингдек, фаол туризм инфратузилмаси учун миллий стандартларни ишлаб чиқиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Режаларга кўра, келгусида кемпинглар, санитария-гигиена шохобчалари, шошилинч алоқа воситалари, хавфсизлик элементлари, яшил маршрутлар ва экологик сўқмоқларни ташкил этиш бўйича ягона талаблар жорий қилиниши мумкин. Мутахассислар фикрича, бу каби чоралар туристлар учун қулай ва хавфсиз муҳит яратиш билан бирга табиий ресурсларни муҳофаза қилишга ҳам хизмат қилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Барча олийгоҳларда «Тадбиркорлик асослари» фани жорий этилади

Ўзбекистонда олий таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш ва уларни меҳнат бозорига самарали интеграция қилиш бўйича янги чора-тадбирлар белгиланди. Президент...

Больше похожих статей