Туризм

Yandex Uzbekistan ва Миллий PR-марказ Ўзбекистон туризмида рақамли навигацияни ривожлантириш учун ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш ва нотаниш жойларда йўналиш топиш янада қулайлашади. Туризм қўмитаси ҳузуридаги Миллий PR-марказ ва Yandex Uzbekistan саёҳатларнинг рақамли инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда туристик маълумотлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтиришга қаратилган ҳамкорлик меморандумини имзолади. Ҳамкорлик доирасида Yandex Maps платформасига туристик йўналишлар,...

10 ойда Ўзбекистонга 11,6 млн нафар турист ташриф буюрди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-октябрь ойларида жами 11 622 103 нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 1,9 млн нафарга ёки 19,4 фоизга ошган. Ўзбекистонга энг кўп туристлар...

Тошкент 2027 йилда Туркий дунёнинг туристик пойтахтига айланади

Ўзбекистонга Туркий дунёнинг туристик пойтахти рамзий калити топширилди. Тантанали маросим 7 ноябрь куни Истанбулда Туркий дунё VI халқаро «Қўрқут ота» кинофестивалининг ёпилиш маросими доирасида бўлиб ўтди. Тадбир давомида Туркия маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой 2026 йилда Туркий дунёнинг...

Таиланднинг Minor Hotels компанияси Тошкентда меҳмонхона очади

Тошкентда NH Hotels & Resorts халқаро меҳмонхона тармоғига тегишли меҳмонхона фаолият бошлайди. Minor Hotels компанияси NH Tashkent меҳмонхонасини очиш бўйича франчайзинг шартномасини имзолади. Бу ҳақда Туризм қўмитаси ахборот хизмати хабар берди. Туризм қўмитаси раисининг ўринбосари Санжар Таджиевнинг таъкидлашича, халқаро меҳмонхона...

Бухоро хорижий сайёҳлар сонини икки баробар оширмоқчи: янги меҳмонхоналар ва туристик мажмуалар қурилади

Бухоро вилояти хорижий сайёҳлар оқимини икки баробар ошириш ва уларнинг ҳудудда ўртача бўлиш муддатини 4–5 кунга етказишни режалаштирмоқда. Бунинг учун тарихий обидаларни ягона туристик йўналишга бирлаштириш, янги меҳмонхоналар, конгресс-холлар ва йирик туристик мажмуалар қуриш кўзда тутилган. 2026 йилда вилоят 3,5...

«Travelbook»: Нима учун албатта Тошкентга ташриф буюриш керак?

Германиянинг сайёҳат ва туризмга ихтисослашган нуфузли «Travelbook» онлайн-журналида Ўзбекистон пойтахтига бағишланган кенг қамровли мақола эълон қилинди. Мақола муаллифи Лена Браун Тошкентни қадимий шарқона анъаналар, замонавий архитектура ва бой миллий ошхона мукаммал уйғунлашган ноёб шаҳар сифатида эътироф этади. Нашрда пойтахтнинг модернистик...

Таиланд ўзбекистонликлар учун 30 кунлик визасиз режим жорий этишни режалаштирмоқда

Таиланд Туризм қўмитаси Ўзбекистон, Мексика, Колумбия ва Беларусь фуқаролари учун 30 кунгача визасиз режим жорий этиш таклифини маъқуллади. Мазкур ташаббус мамлакатга хорижий сайёҳлар оқимини ошириш ва туризм соҳасини янада ривожлантиришга қаратилган. Ушбу масала бўйича якуний қарор Жорий йилнинг 9 ноябрь...

Марказий Осиё ва Озарбайжон ёш етакчилари Ўзбекистоннинг туризмни ривожлантириш тажрибаси билан танишди

Ўзбекистон Туризм қўмитасида идора раиси Абдулазиз Аккуловнинг «Марказий Осиё ва Озарбайжон ёш етакчилари» минтақавий дастури иштирокчилари билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувга «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмитаси раиси Бобур Бекмуродов раҳбарлик қилди. Дастур «Юксалиш» ҳаракати ва Германиянинг Конрад...

Каппадокияда тош устун қулаб тушди: ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар бор

Туркиянинг Невшеҳир вилоятидаги очиқ осмон остидаги музей кириш қисми яқинида қоятош устуни қулаб тушди. TGRT Haber телеканали хабар беришича, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар бор. Воқеа жойига тез тиббий ёрдам бригадалари юборилган. Жабрланганлар сони ҳақидаги маълумотлар аниқлаштирилмоқда.

АҚШда фарзанд дунёга келтириш мақсадида қилинган саёҳат учун виза бекор қилиниши мумкин

АҚШнинг Тожикистондаги элчихонаси америкалик виза эгаларини туризм ниқоби остида мамлакатга фарзанд туғиш ва унга АҚШ фуқаролигини олиш мақсадида боришнинг оқибатларидан огоҳлантирди. Дипломатик миссия томонидан таъкидланишича, туристик виза режими доирасида асосий мақсади бола туғиш бўлган ташрифларга йўл қўйилмайди. Ушбу қоидаларни бузиш...

Последние новости

Мирзо-Улуғбек шаҳарчасида Damas ва Li тўқнашуви оқибатида бир киши ҳалок бўлди, уч киши жароҳатланди

28 ноябрь куни кечқурун Мирзо-Улуғбек мавзесида Damas ва Li русумли автомобиллар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра,...