Ўзбекистонда туристлар хавфсизлиги ва суғурта тизимини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев раҳбарлигида туристлар хавфсизлигини таъминлаш ва суғурта тизимини ривожлантириш масалаларига бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Тадбирда суғурта компаниялари, туроператорлар, туристик агентликлар ҳамда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги вакиллари иштирок этди. Учрашув давомида хорижга сафар қилаётган Ўзбекистон фуқаролари ва мамлакат ичида саёҳат қилаётган туристларни ҳимоя қилишда суғуртанинг аҳамияти муҳокама қилинди.

Мулоқотда амалдаги суғурта ҳимояси механизмларининг самарадорлиги, халқаро тажриба ва соҳадаги хизматларни янада такомиллаштириш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, сафар давомида бахтсиз ҳодисалар, касалликлар ва бошқа кутилмаган ҳолатларда туристларнинг ҳуқуқларини янада ишончли ҳимоя қилиш ҳамда суғурта ёрдамини олиш тартибларини соддалаштириш бўйича таклифлар билдирилди.

Туризм қўмитаси раиси хавфсиз ва барқарор туристик муҳит яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканини таъкидлади. Унинг қайд этишича, бу мақсадга эришиш учун давлат органлари, бизнес ва суғурта ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш зарур.

Учрашув якунлари бўйича томонлар туризм соҳасида суғурта хизматларини рақамлаштириш, суғурта полисларини онлайн расмийлаштириш имкониятларини кенгайтириш, туристларни ахборот билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳанинг норматив-ҳуқуқий базасини халқаро стандартлар асосида янада ривожлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқишга келишиб олдилар.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Барҳаёт Мелиев Олмалиқ шаҳрига янги ҳоким этиб тайинланди

Олмалиқ шаҳрида Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев иштирок...

Больше похожих статей