Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида йўл таъмирлаш ишлари муносабати билан транспорт ҳаракати вақтинча чекланди. Бу ҳақда Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази маълум қилди.
Маълум қилинишича, асфальт қопламасини янгилаш ишлари олиб борилаётгани сабабли 6 июнь куни соат 08:00 дан 7 июнь куни соат 20:00 гача Қизғалдоқ кўчасининг Узумбоғ кўчаси 9-берк кўчаси кесишмасидан Шифокор кўчасигача бўлган қисми транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилди.
Ҳайдовчиларга тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳаракат йўналишларини олдиндан режалаштириш ва айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилмоқда.
Таъмирлаш ишлари якунланганидан сўнг мазкур ҳудудда транспорт ҳаракати тўлиқ тикланади.

