Тошкентнинг Олмазор туманида йўл таъмири сабабли кўчалардан бири қисман ёпилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,860участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида йўл таъмирлаш ишлари муносабати билан транспорт ҳаракати вақтинча чекланди. Бу ҳақда Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази маълум қилди.

Маълум қилинишича, асфальт қопламасини янгилаш ишлари олиб борилаётгани сабабли 6 июнь куни соат 08:00 дан 7 июнь куни соат 20:00 гача Қизғалдоқ кўчасининг Узумбоғ кўчаси 9-берк кўчаси кесишмасидан Шифокор кўчасигача бўлган қисми транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилди.

Ҳайдовчиларга тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳаракат йўналишларини олдиндан режалаштириш ва айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилмоқда.

Таъмирлаш ишлари якунланганидан сўнг мазкур ҳудудда транспорт ҳаракати тўлиқ тикланади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкент замонавий туризм маркази сифатида мавқеини мустаҳкамламоқда

2026 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунларига кўра, Тошкентга 3,2 миллион нафар хорижий ва 4,1 миллион нафар маҳаллий сайёҳ ташриф...

Больше похожих статей