Малайзия Ўзбекистонга эътибор қаратмоқда: Тошкентда илк бор бизнес-туризм имкониятлари тақдим этилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари билан бизнес-туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга бағишланган Meet in Malaysia махсус семинари илк бор ўтказилди. Унда Ўзбекистоннинг туризм индустрияси ва бизнес соҳаси вакиллари Малайзиянинг халқаро форумлар, кўргазмалар, корпоратив тадбирлар ва инсентив-турлар ўтказиш имкониятлари билан танишди.

Малайзия Марказий Осиё бозорига фаол кириб келмоқда ва Ўзбекистон ҳамда Қозоғистонни бизнес-туризм ҳамда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш учун истиқболли йўналишлар сифатида кўрмоқда.

Тошкент ва Олмаота шаҳарларида илк бор ўтказилган тақдимотлар Малайзия Конгресслар ва кўргазмалар бюроси (MyCEB) ҳамда Tourism Malaysia томонидан ташкил этилди. Тадбирларда туризм соҳаси вакиллари, корпоратив сектор, тадбир ташкилотчилари ва MICE индустрияси мутахассислари иштирок этди.

Семинарнинг асосий мақсади иштирокчиларни Малайзиянинг Осиёдаги етакчи бизнес-туризм марказларидан бири сифатидаги салоҳияти билан таништиришдан иборат бўлди.

MyCEB бош директори Тан Мэй Пхингнинг таъкидлашича, Марказий Осиё бугунги кунда Малайзия учун ҳамкорликни кенгайтириш бўйича энг истиқболли бозорлардан бири ҳисобланади.

Унинг сўзларига кўра, минтақада ишбилармонлик фаоллигининг ўсиши ва транспорт алоқаларининг яхшиланиши Малайзияга бўлган қизиқишни кучайтирмоқда.

Икки йилда 400 дан ортиқ халқаро тадбир

MyCEBнинг бизнесни ривожлантириш бўйича катта менежери Эдвард Лим Тошкентга ташриф ташкилотнинг Марказий Осиё бозорига биринчи расмий чиқиши бўлганини қайд этди.

Унинг маълум қилишича, Малайзия бугунги кунда Осиёдаги энг оммабоп халқаро тадбирлар майдонларидан бири ҳисобланади.

Статистикага кўра, 2024–2025 йилларда мамлакатда иқтисодиётнинг турли соҳалари бўйича 293 та халқаро конгресс ва 115 та кўргазма ўтказилган.

Нега бизнес Куала-Лумпурни танламоқда?

Семинарда Малайзия пойтахти Куала-Лумпурнинг бизнес марказ сифатидаги аҳамиятига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Tourism Malaysiaнинг Олмаотадаги директори Нор Шазли Азмининг таъкидлашича, Куала-Лумпур бугун Жануби-Шарқий Осиёнинг етакчи ишбилармонлик ва савдо марказларидан бирига айланган.

Унинг фикрича, шаҳар халқаро компаниялар, инвесторлар ва йирик корпорациялар минтақавий штаб-квартираларини жойлаштириш учун жозибадор маскан ҳисобланади.

Қарийб 20 минг ўзбекистонлик Малайзияга ташриф буюрган

Тадбир давомида Малайзиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси номидан мурожаат ҳам ўқиб эшиттирилди.

Унда қайд этилишича, Малайзия ва Ўзбекистон ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1992 йилда ўрнатилган бўлиб, ўтган давр мобайнида савдо, инвестиция, таълим, туризм ва маданий алмашинув соҳаларида ҳамкорлик изчил ривожланиб келмоқда.

Шунингдек, тўғридан-тўғри авиақатновлар икки давлат ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаётгани таъкидланди. Ҳозирда Uzbekistan Airways, Batik Air Malaysia ва AirAsia X авиакомпаниялари орқали Тошкентдан Куала-Лумпурга тахминан саккиз соатда тўғридан-тўғри парвоз қилиш мумкин.

Маълумотларга кўра, 2024 йилда Ўзбекистонга қарийб 10 минг нафар малайзиялик сайёҳ ташриф буюрган. Ўз навбатида, Малайзияга сафар қилган Ўзбекистон фуқаролари сони 19 минг 835 нафарни ташкил этган.

Янги тенденция — иш ва дам олишни уйғунлаштириш

Семинарда дунёда оммалашиб бораётган bleisure формати — хизмат сафари ва дам олишни бирлаштириш амалиётига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Иштирокчиларга корпоратив тадбирларни ороллардаги дам олиш дастурлари, экскурсиялар, оилавий ва премиум туризм йўналишлари билан уйғунлаштириш имкониятлари ҳақида маълумот берилди.

Ташкилотчилар фикрича, тўғридан-тўғри авиақатновларнинг кенгайиши, ишбилармонлик алоқаларининг ривожланиши ва Visit Malaysia 2026 кампанияси яқин йилларда Малайзия ва Ўзбекистон ўртасидаги туристик ҳамда бизнес алоқаларни янада фаоллаштиради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Оролбўйида “ақлли” сув бошқаруви тизими жорий этилади

Қорақалпоғистонда сув ресурсларини бошқаришнинг замонавий технологияларига асосланган янги лойиҳа амалга оширилади. Ташаббус Ўзбекистон ҳукумати, Япония ва БМТ Тараққиёт дастури...

Больше похожих статей