Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаевни туғилган куни билан табриклади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,780участниковПодписаться
- Advertisement -

17 май куни бўлиб ўтган телефон мулоқоти чоғида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевни туғилган куни билан табриклади.

Ўзбекистон етакчиси Қозоғистон раҳбарига мустаҳкам соғлиқ, фаровонлик ва давлат фаолиятида янги муваффақиятлар тилади.

Суҳбат давомида Шавкат Мирзиёев Туркистон шаҳрида ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммити юқори савияда ташкил этилганини қайд этди ҳамда ушбу учрашувлар ташкилот аъзолари ўртасидаги ҳамкорликка янги суръат бағишлаганини таъкидлади.

Томонлар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди.

Шунингдек, икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик барча йўналишларда изчил ривожланаётгани қайд этилди. Яқин йилларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 10 миллиард долларга етказиш, шу жумладан Халқаро саноат кооперация маркази доирасида инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича ишлар давом этмоқда.

Энергетика, транспорт, экология ва маданий-гуманитар соҳаларда қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, ҳукуматлараро комиссия йиғилиши, биринчи ҳудудлар раҳбарлари кенгаши ҳамда бошқа икки томонлама механизмлар доирасида янги иқтисодий кун тартибини тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Лидерлар шунингдек, бўлажак икки томонлама ва кўп томонлама тадбирлар жадвалини кўриб чиқдилар.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Марказий Осиёнинг ривожланиши Евросиёда барқарорликнинг янги архитектурасини шакллантирмоқда

12-13 май кунлари Геленжик шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Мўғулистон ва бошқа давлатларнинг етакчи таҳлилий ва илмий-тадқиқот...

Больше похожих статей