15 май – ҳалқаро Оила куни

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Оила – муқаддас ва қутлуғ даргоҳ.  Инсон шу даргоҳда туғилади ва  вояга етади.  Маълумки оила инсоннинг  туғилишидан то умри поёнига қадар бўлган ҳаёт мазмунини қамраб олган, таълим тарбия, иймон-эътиқоднинг асосий пойдевори шаклланадиган маскандир.  Мехр-оқибат ришталарини, одамийлик мезонларини, миллий қадриятларни эъэзозлаб авайлайдиган, келгуси  авлодларга тўкис етиб боришини таъминлайдиган мўътабар даргоҳдир.                                                                                              
15 май – ҳалқаро Оила куни —  ушбу куннинг тарихига қисқача таъриф берадиган бўлсак.  1993 йил 20 сентябрда БМТ Бош Ассамблеясининг Халқаро оила йили тўғрисидаги резолюцияси  қабул қилинган бўлиб,  унга  асосан 1994 йилдан бошлаб 15 май- Халқаро Оила куни  сифатида дунёнинг барча давлатларида нишонланади. Халқаро оила кунини нишонлашдан мақсад оилалар билан боғлиқ муаммоли масалаларга давлат ва жамоатчилик эътиборини қаратиш, оилалар аҳволига таъсир этувчи ижтимоий-иқтисодий ва  демографик жараёнлар хақидаги билимларни  чуқурлаштиришдан иборатдир.   

Бизнинг мамлакатимизда Оилага эътибор жуда юқори даражада эканлиги ҳаммамизга маълумдир. Охирги йилларда Президентимиз томонидан қабул қилинаётган қонун ва фармонларнинг туб моҳиятида мустаҳкам оила яратиш, фарзандларимизни тўлиқ ва бахтди оилада камол топиши, хотин-қизларимизни хуқуқларини ҳимоя қилиш каби устувор йўналишлар акс этттирилган. Оилага бўлган эътибор бизнинг Конституциямизда ҳам ўз аксини топган бўлиб, Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг XIV боби оилага бағишланган,  ушбу боб халқимизнинг миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқ ҳолда ҳаёт кечиришини таъминлайди.   Масалан,  76-моддада оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасида эканлиги белгиланган. Никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади.​Конституциямизнинг 77-моддасига кўра, ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз фарзандларини вояга етгунига қадар боқиши, уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши хусусида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар.​Давлат ва жамият етим болаларни ҳамда ота-онасининг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқишни, тарбиялашни, уларнинг таълим олишини, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топишини таъминлайди, шу мақсадда хайрия фаолиятини рағбатлантиради.​Шунингдек, 78-моддасида фарзандлар ота-онасининг насл-насаби ва фуқаролик ҳолатидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар деб кўрсатилган.​80-моддага асосан, вояга етган меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари хақида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар дейилган.                                                        Статистикага мурожаат қиладиган бўлсак, 2025 йилда Тошкент шаҳрида     23089  та никоҳ қайд этилган.  2025 йил январь 1-чоракда    3397  та никоҳ қайд этилган бўлса, 2026 йил 1-чорагида  3731   та никоҳ қайд этилган. Йилдан -йилга никоҳланувчилар сони ортиб бораётгани, жамиятимизда оилага бўлган эътиборнинг юқри даражада эканлигидан  далолатдир. 

Мамлакатимизда бахтли ва фаровон оилалар сони кўпайсин. Ҳар бир оила тинч-осойишта ва бахтли бўлиб, юртимиз равнақи ва барқарорлигига асос бўлсин. 

Абдусаламова Нозима Сафаровна!

Фуқаролик ишлар бўйича Миробод туманлараро суди судьяси!

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

ЕХҲТ IT-кўникмалар ва рақамли маркетинг бўйича ўқитиш орқали Фарғонада хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини оширди

Фарғона вилоятининг турли ҳудудларидан келган 150 данортиқ хотин-қизлар ЕХҲТнинг Ўзбекистондагилойиҳалар координатори томонидан IT-Park Uzbekistanбилан ҳамкорликда ташкил этилган IT-кўникмалар варақамли маркетинг бўйича ўқув курсларинимуваффақиятли тамомладилар. Мазкур дастур туфайлииштирокчилар даромадларини ошириш, бизнесниривожлантириш ва онлайн тарзда масофадан турибишлаш учун зарур бўлган амалий рақамли кўникмаларниўзлаштирдилар. 2026-йил 9-июн куни бўлиб ўтган сертификатларнитопшириш маросимида иштирокчилар, тренерлар вамаҳаллий ташкилотлар вакиллари рақамли иқтисодиёткўникмаларини эгаллаш учун ўз вақти ва кучинисарфлаган аёлларнинг ютуқларини эътироф этиш учунйиғилдилар. Маросимда сўзга чиққан ЕХҲТнинг Ўзбекистондагилойиҳалар координатори, элчи Антти Карттунеништирокчиларни эришган ютуқлари билан табриклади вахотин-қизларнинг рақамли кўникмалариниривожлантиришга сармоя киритиш муҳимлигинитаъкидлади. “Бугун биз шунчаки ўқув курси якунланганини эмас, балки бундан анча каттароқ воқеани нишонлаяпмиз. Бизушбу аёлларнинг ўзлари, оилалари ва жамиятлари учуняхшироқ иқтисодий келажак барпо этиш йўлидагиқатъияти, мақсадга интилувчанлиги ва тайёрлигиниолқишлаймиз”, - деди элчи Антти Карттунен. Дастур хотин-қизларнинг, айниқса, чекка туманлар вақишлоқ жойларда истиқомат қилувчи аёлларнингиқтисодий имкониятларини кенгайтириш мақсадидаишлаб чиқилган. Ўқиш давомида иштирокчилар рақамлимаркетинг асослари, бизнесни Интернетда тарғиб қилиш, электрон тижорат воситалари ҳамда иш ва тадбиркорликфаолиятида амалий қўллаш учун зарур бўлган базавийрақамли кўникмаларни ўргандилар. Кўпгина иштирокчилар учун бу тренинг фаолиятларидаянги босқични бошлаб берди. “Дастурда иштирок этишдан олдин мен маданият ватуризм соҳасидаги лойиҳани ривожлантираётган эдим. Тренинг туфайли мен уни интернетда тарғиб қилиш, онлайн аудиторияни яхшироқ тушуниш ва янадажозибали визуал контент яратиш учун амалийвоситалардан фойдаланиш имконига эга бўлдим. Энгмуҳими - эндиликда ўз ғояларимни ҳаётга татбиқ этишучун технологиялардан ижодий ва стратегик ёндашганҳолда, ишонч билан фойдаланмоқдаман”, - дея ўзтаассуротлари билан ўртоқлашди курслар иштирокчисиДилдора Алиева. Ушбу ўқув курслари Оʻзбекистоннинг бошқа ҳудудлариниҳам қамраб олган кенг кўламли ўқитиш ташаббусинингбир қисмидир: бугунги кунга қадар 1000 га яқинхотин-қизлар базавий кўникмаларига эга бўлдилар. Аёлларнинг иқтисодий тенглигини қўллаб-қувватлашЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координаторинингасосий устувор йўналиши бўлиб қолмоқда. Рақамлисаводхонликни ошириш, тадбиркорликни ривожлантиришва замонавий технологиялардан фойдаланишимкониятини яратиш орқали ЕХҲТ хотин-қизларгарақамли технологиялар асрида зарур бўлган амалийкўникмаларни эгаллашда кўмаклашмоқда.

Больше похожих статей