Етакчи банк мансабдори 110 минг доллар талаб қилгани учун қўлга олинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,710участниковПодписаться
- Advertisement -

Мамлакатдаги етакчи тижорат банкларидан бирининг амалиёт бошқармаси бошлиғи ўринбосарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Маълумотларга кўра, у Тошкент вилоятида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи МЧЖда вилоят Солиқ бошқармаси томонидан ўтказилган аудит текшируви натижасида аниқланган 72 млрд 956 млн сўмлик солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ўз тизимида юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали бартараф қилиб беришни ваъда қилган.

Бу хизмат эвазига банк мансабдори 110 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида у келишилган маблағ ҳисобидан 30 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди. Суд томонидан унга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Талабгорлар турнири: Синдаров Накамура билан дуранг ўйнаб, ғалабага яқинлашди

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавохир Синдаров ФИДЕ талабгорлар турнирининг 12-турида америкалик Хикару Накамура билан дуранг қайд этди. Мусобақа Кипрда бўлиб ўтмоқда. Ушбу...

Больше похожих статей