Тошкентда ҳинд тилида ўрнатилган реклама пешлавҳаси демонтаж қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,020участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент шаҳри ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан бир неча кун аввал ўтказилган ўрганишлар натижасида реклама пешлавҳаларидан бири белгиланган тартибда тегишли рухсат ҳужжатларисиз ўрнатилгани реклама демонтаж қилинган.

Маълум бўлишича, мазкур реклама пешлавҳасида “Давлат тили тўғрисида”ги қонун талабларига зид равишда ахборот бериш қоидаларига риоя этилмаган. Шунингдек, “Реклама тўғрисида”ги қонун талаблари ҳам бузилгани қайд этилди.

Амалдаги қонунчиликка кўра, реклама ахборотлари Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида тақдим этилиши шарт. Зарур ҳолларда бошқа тилларда ҳам ахборот берилиши мумкин, бироқ бунда давлат тилидаги матн устувор бўлиши ҳамда реклама материаллари қонуний асосда жойлаштирилиши лозим. Аниқланган қоидабузарликлар асосида рухсатсиз ўрнатилган реклама пешлавҳаси белгиланган тартибда демонтaж қилинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Волонтёрлик умуммиллий ҳаракатга айлантирилади: Ўзбекистонда «Фидойи волонтёр» кўкрак нишони таъсис этилади

Ўзбекистонда «Фидойи волонтёр» кўкрак нишони таъсис этилиб, кўнгиллилар ҳаракатини қўллаб-қувватлаш чоралари кенгайтирилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2026 йил...

Больше похожих статей