Ҳиндистон Ўзбекистонда кузатилган болалар ўлимидан сўнг йўтал сиропларини мажбурий синовдан ўтказишни жорий қилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,730участниковПодписаться
- Advertisement -

Ҳиндистон йўтал сироплари, шу жумладан экспорт учун мўлжалланган маҳсулотлар сифатини мажбурий назорат қилишни жорий қилади.

Маҳаллий фармацевтика компаниялари давлат лабораторияларида тадқиқот ўтказиши керак бўлади, дея хабар бермоқда “ТАСС” мамлакат ташқи савдо бош бошқармаси буйруғига таяниб.

“Йўтал сиропи экспортига 2023 йил 1 июндан бошлаб экспорт намуналари синовдан ўтказилган ва айрим давлат лабораторияларида сертификат олинган ҳолда рухсат этилади”, — дейилади ҳужжатда.

Гамбия ва Ўзбекистонда Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган дори-дармонларни қабул қилган ўнлаб болалар ўлимидан сўнг расмийлар бундай қарорга келган.

Йил давомида Ҳиндистон 17,6 миллиард долларлик йўтал сиропларини экспорт қилди. Дори воситалари Африка мамлакатлари, БАА, Буюк Британия, Непал ва бошқа мамлакатларга етказиб берилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда «Док-1 Макс» сиропини ичиш натижасида болалар ўлими кузатилган сўнг айбдорларни аниқлаш, уларни жавобгарликка тортиш ва бундай ҳолатларнинг олдини олиш чоралари кўрилмоқда. Жумладан, «Quramax Medikal» компаниясининг Ўзбекистонда фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензияси суд тартибида бекор қилинди, яроқсиз дори воситаларини муомаладан чиқариб ташлаш ва уларни йўқ қилиш тўғрисидаги талаб қаноатлантирилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Иқлимий чақириқлардан иқтисодий ечимларгача: декарбонизация стратегияси муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 16 апрель куни Иқтисодийтадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан“Ўзбекистонда Қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги ва ердан фойдаланиш соҳаларида (AFOLU)декарбонизация имкониятлари ва истиқболлари”мавзусида халқаро экспертлар иштирокида илмий анжуман ташкил этилди. Анжуман иқтисодиётнингасосий тармоқларидан бири ҳисобланган Қишлоқхўжалиги, ўрмон хўжалиги ва ердан фойдаланишсоҳаларини (AFOLU) чуқур декарбонизация қилишбўйича сценарийларни ишлаб чиқиш мақсадидаўтказилди. Ўзбекистонда илк бор Қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги ва ердан фойдаланиш соҳалари(AFOLU) секторини паст углеродли трансформация қилиш имкониятлари комплекс тарзда кўрибчиқилмоқда. Мазкур йўналиш иқтисодийбарқарорлик, озиқ-овқат хавфсизлиги ҳамда табиийресурслардан оқилона фойдаланиш нуқтаиназаридан стратегик аҳамиятга эга ҳисобланади. Семинар иштирокчиларига Иқтисодийтадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директор ўринбосари Хуршед Асадов мурожаат қилар экан, шуни таъкидлади: «Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасидаги энг йирик сув истеъмолчиси ҳисобланади....

Больше похожих статей