ДХХ: «опий» ва «гашиш» наркотик моддаларининг савдосига чек қўйилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,720участниковПодписаться
- Advertisement -

Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят божхона ва ички ишлар бошқармалари билан ҳамкорликда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.

Жумладан, «Самарқанд-Қорақалпоғистон» йўналишида ҳаракатланиб кетаётган «Кобальт» русумли автомашина Навоий вилоятининг «Мунтазам» ЙПХ масканида тўхтатилиб текширилганда, унинг салонида 992 гр. «опий» моддаси борлиги аниқланди.
Маълум бўлишича, автомашинада бўлган Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманида яшовчи 1973 ва 1975 йилларда туғилган 2 нафар шахс Самарқанд вилоятининг Жомбой ва Булунғур туманларида истиқомат қилувчи, 1977 ва 1982 йилларда туғилган 2 фуқародан 100 млн. сўмга сотиб олинган ушбу ажал оғусини келгусида қайта сотиш орқали мўмай даромад топишни режалаштиришган.
Тезкор тадбир давомида наркотик моддани тўрткўллик харидорларга сотган самарқандлик фуқаролар ҳам қўлга олиниб, улардан бирининг яшаш хонадонидан 767 гр. «гашиш» моддаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Бошқа ҳолатда, Ургут туманида ҳаракатланаётган «Матиз» русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилди. Натижада унда йўловчи сифатида кетаётган, Булунғур туманида яшовчи, 1958 йилда туғилган фуқаронинг ёнида 500 гр. «опий» моддаси борлиги аниқланди.
Булунғур туманида ўтказилган тезкор тадбирда эса «Самарқанд-Наманган» йўналишида ҳаракатланаётган «Кобальт» русумли автомашина «Юқори нуқта» ЙПХ масканида тўхтатилиб текширилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган, Ургут туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган шахснинг ёнида 978 гр. «гашиш» моддаси борлиги маълум бўлди.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят божхона бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган шахс бошқарувидаги «Кобальт» русумли автомашина Оҳангарон туманидаги «Чинор» ЙПХ масканида тўхтатилди. Автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг мотор қисмига яшириб қўйилган 951 гр. «гашиш» гиёҳвандлик воситаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур наркотик моддани Тошкент шаҳрида қабул қилиб олган Пахтаобод туманида истиқомат қилувчи, 1989 йилда туғилган муқаддам судланган фуқаро ҳам қўлга олинди.
Таъкидлаш лозимки, ушбу гиёҳвандлик воситалари мамлакатимизга учинчи шахслар томонидан Қирғизистон ва Тожикистон Республикаларидан контрабанда йўли билан олиб келинган.
Ҳозирда мазкур фуқароларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда автомобил савдоси жадаллашди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлармарказининг март ойи таҳлилига кўра, енгилавтомобиллар сегментида фаоллик ошган. Тошкент, 21 март 2026 й. Март ойиякунларига кўра, бирламчи ва иккиламчибозорларда жами 78 мингдан ортиқ енгилавтомобил сотилган. Бу ўтган ойга нисбатан 19 фоизга кўп. Йиллик ҳисобда эса савдо ҳажми 20,6 фоизга ошган. Ҳудудлар кесимида Ҳудудлар кесимида қаралганда, республика ҳудудларининг аксариятида фаоллик ошган. Фақатучта ҳудудда - Жиззах, Андижон ва Самарқандвилоятларида пасайиш кузатилган. Энг юқори ўсиш Сурхондарё вилоятида қайдэтилган бўлиб, бу ерда савдо ҳажми 51,4 фоизгаошган. Шунингдек, Тошкент вилоятида ҳам юқориўсиш кузатилиб, 46 фоизни ташкил этган. Сирдарёва Навоий вилоятларида ҳам сезиларли ўсиш қайдэтилган, уларда савдо ҳажми мос равишда 34,5 фоиз ва 27,5 фоизга ошган. Тошкент шаҳрида бир ой ичида автомобилбозорида фаоллик 60,5 фоизга ошган.  Бирламчи автомобил бозоридаги ҳолат Март ойида янги енгил автомобиллар савдосиқарийб 31 мингтани ташкил этиб, ўтган ойганисбатан 13 фоиздан ортиққа ошган. Йилликҳисобда ўсиш 37 фоизни ташкил этган. Маҳаллий ишлаб чиқарилган янги енгилавтомобиллар сегментида савдо ҳажми 25 мингтагаетган. Бу бир ойда 3,8 фоизга, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан эса 26,5 фоизга ўсган. Хорижда ишлаб чиқарилган янги автомобилларсегментида эса ўсиш янада жадал бўлган. Март ойиякунларига кўра, савдо ҳажми ўтган ойга нисбатанқарийб 2 бараварга ошиб, 5,7 мингтага яқинниташкил этган. Йиллик ҳисобда ҳам бу сегментдафаоллик 2 баравардан ортиққа ўсган. Иккиламчи автомобил бозоридаги ҳолат Март ойида иккиламчи бозордаги енгилавтомобиллар савдоси 47,5 мингтани ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 23 фоизга ошган. Йилликҳисобда ўсиш 12 фоизни ташкил этган. Электромобиллар бозоридаги ҳолат Март ойида бирламчи ва иккиламчи бозорлардаэлектромобиллар савдоси 5,5 мингтани ташкилэтиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24 фоизгаошган. Республика бўйича 8 та ҳудудда ўсишкузатилган бўлса, 4 та вилоятда пасайиш қайдэтилган. Энг юқори ўсиш Хоразм вилоятида кузатилиб, бу ерда савдо 5 бараварга ошган. Шунингдек, Навоий вилоятида 3,6 баравар, Жиззах вилоятида2,9 баравар ва Фарғона вилоятида 2,2 баравар ўсишқайд этилган. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Больше похожих статей