Шифохоналарда дори воситалари ва тиббий буюмлар хариди бўйича мутахассис лавозими жорий этилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,830участниковПодписаться
- Advertisement -

“Аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори билан Соғлиқни сақлаш вазирлигига 2022 йил якунига қадар 2025 йил 1 январгача бўлган муддатда давлат рўйхатидан ўтказмасдан мажбурий сертификатлаштириш шарти билан тиббиёт амалиётида қўллаш ва киритишга рухсат бериладиган, Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилган аналоглари мавжуд бўлмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатини тасдиқлаш вазифаси юклатилди.
Бунда, мазкур дори воситалари ва тиббий буюмлар уларнинг Ўзбекистон Республикасида аналоглари давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб уч ой муддатда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатдан чиқарилиши лозим.

Шунингдек, беморларни даволаш учун талаб этиладиган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг тўлиқ шифохона томонидан харид қилинишини инобатга олиб, шифохоналарда дори воситалари ва тиббий буюмлар хариди бўйича мутахассис лавозими жорий этилишини ҳамда шифохоналар томонидан бирламчи зарур бўладиган захиранинг Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан шакллантирилишини таъминлаш белгиланди.

Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан харид қилинган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг кунлик қолдиғи ҳамда нархлари манбалар кесимида шифохоналарнинг расмий веб-сайтларида жойлаштирилиши ҳамда мунтазам янгилаб борилиши лозимлиги таъкидланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Александр Федин барпо этган ўрмон ҳудудида дендрология боғи ташкил этилади

Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида табиат муҳофазасига бағишланган ноёб ташаббуслардан бири давлат томонидан қўллаб-қувватланади. «Оқтепа» сув омбори ҳудудида эколог Александр...

Больше похожих статей