- Advertisement -
12 октябрдан Тошкентдаги ТЦ-5 иссиқлик таъминоти ҳудудида режали профилактика ишлари сабабли иссиқ сув бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Veolia Energy Tashkent хабар берди.
Вақтинчалик узилиш Чилонзор ва Учтепа туманларига тааллуқли бўлади. Иссиқ сув таъминотининг тўхтатилиши беш кун давом этиши режалаштирилган.
Ишлар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, иссиқлик тармоқлари ва ускуналарининг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.
Иссиқ сув ўчириладиган манзиллар рўйхати ва узилишлар жадвали ҳавола орқали эълон қилинган.


