Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний сотган яна бир дорихонага чора кўрилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,030участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятга қарши курашиш департаменти Тошкент шаҳар Чилонзор туман бўлими ходимлари томонидан Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 2-мавзе, 58-уй, 15-хонадонда жойлашган «MEDICAL-BUSINESS PHARM» МЧЖ дорихонасида ўтказилган текширув натижасига кўра, республика сертификатлаштириш идоралари томонидан мувофиқлик сертификати расмийлаштирилмаган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиш, фойдланиш ва тиббиёт амалиётида қўллаш таъқиқланган 160 дона “Тропикамид», 3 дона “Регапен” ва 107 дона “Селофен” капсулалари ноқонуний сотилаётганлиги аниқланган.

Юқоридаги ҳолатлар бўйича Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 2-мавзе, 58-уй, 15-хонадонда жойлашган «MEDICAL-BUSINESS PHARM» МЧЖга 2019 йил 9 декабрда берилган TN 1577-рақамли лицензияни бекор қилиш ҳақида Тошкент туманлараро иқтисодий судига киритган даъво аризаси суднинг тегишли ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилди ва «MEDICAL-BUSINESS PHARM» МЧЖга дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун берилган лицензия бекор қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 818-сонли қарори билан тасдиқланган “Кучли таъсир килувчи моддалар рўйхати”га кирган дори воситаларининг чакана реализацияси (сотиш) фақат гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни сақлаш ва сотиш фаолияти учун лицензияга эга бўлган дорихоналар ва ижтимоий дорихоналар орқали амалга оширилиши белгиланган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Алишер Усмонов Германия судида Европа Иттифоқига қарши муҳим ҳуқуқий ғалабага эришди — Die Welt

Германиянинг нуфузли Die Welt нашри Алишер Усмоновнинг Европа Иттифоқи ҳаракатлари билан боғлиқ суд жараёнидаги ҳуқуқий ютуғи ҳақида мақола эълон...

Больше похожих статей