Самарқандда жанжал қилган тунги клуб қўриқчиларига жиноят иши қўзғатилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,830участниковПодписаться
- Advertisement -

Самарқанддаги “Bassiane” тунги клуби олдида жанжал қилган барча шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар қилди.Қайд этилишича жорий йилнинг 7 август куни фуқаро E.B. ўзининг таниши билан “Bassiane” номли тунги клубга дам олиш мақсадида кирмоқчи бўлган вақтида, клубда қўриқчи бўлиб ишловчи R.M. уларни клубга киритмаслигини айтиб, турли ножўя сўзлар билан ҳақорат қилиб, бир гуруҳ шериклари билан уларни уриб, тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро R.M. ва бошқа шахсларга нисбатан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми «б» банди (бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик) билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.Шунингдек, вилоят ИИБ жанжалда бир киши вафот этганлиги тўғрисидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги таъкидлаган.Аввалроқ, Тошкент шаҳридаги Амир Темур хиёбонида вояга етмаган йигитлар жанжаллашгани ҳамда ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ томонидан текширув ўтказилаётгани ҳақида хабар қилинганди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

ЖЧ-2026: Мухаммад Салах голи Миср терма жамоасига Янги Зеландия устидан ғалаба келтирди

Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатининг G гуруҳида Миср терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйинда ғалабага эришди. Ванкуверда бўлиб...

Больше похожих статей