“Айдар-Арнасой кўллар тизими” дирекцияси МЧЖга айланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,780участниковПодписаться
- Advertisement -

Вазирлар Маҳкамасининг “Айдар – Арнасой кўллар тизими бошқаруви такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Сув вазирлиги муассислигида “Айдар – Арнасой кўллар тизими”МЧЖ ташкил этилади.

Бу – Айдар-Арнасой кўллар тизимидан самарали фойдаланиш, экологик ҳолатни яхшилаш, аҳолининг балиқ ва балиқ маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш, ҳудудда ҳайвонот ва ўсимлик дунёси муҳофазасини кучайтириш, туризм салоҳиятидан тизимли фойдаланишни ташкил этиш имконини беради.

Қарорга кўра, дирекция ўрнига янги ташкил этилган МЧЖ Айдар-Арнасой кўллар тизими участкаларини балиқ овлаш хўжаликларига ижарага беришни тартибга солади. Балиқ овлаш хўжаликларининг танлов таклифини кўриб чиқиш бўйича танлов комиссияси таркибини белгилайди ҳамда фаолиятини ташкил этади.

Шунингдек, танлов ўтказилиши ҳақида оммавий ахборот воситаларида эълон бериб бориш орқали тизимдаги шаффофликни таъминлаб боради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида фуқаролардан пул талаб қилган шахс қўлга олинди

Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги “Капланбек” назорат-ўтказиш пунктида фуқаролардан пул талаб қилганликда гумонланаётган эркак қўлга олинди. Текширувларга ижтимоий тармоқларда тарқалган видео...

Больше похожих статей