Ўзбекистон Президенти Грузия Бош вазири билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш йўлларини муҳокама қилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,780участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Грузия Бош Вазири Ираклий Гарибашвилини қабул қилди.

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги амалий ҳамкорликка доир, энг аввало, транспорт ва логистика, савдо, саноат кооперацияси соҳаларида қўшма лойиҳа ва дастурларни илгари суриш истиқболлари кўриб чиқилди.Транзит салоҳиятини, шу жумладан мамлакатимиз юкларини ташишда Поти ва Батуми портлари инфратузилмасини самарали ишга солиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон ва Грузия ҳудудидаги эркин саноат зоналарида яратилган қулай шароитларни ҳисобга олган ҳолда тўқимачилик, электротехника, озиқ-овқат, фармацевтика ва бошқа тармоқларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун имкониятлар мавжудлиги кўрсатиб ўтилди.

Бундан ташқари, маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш ва сайёҳлар оқимини оширишдан иккала томон ҳам манфаатдор экани қайд этилди.Икки томонлама Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ўтказиш ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича “йўл харитаси”ни қабул қилишга келишиб олинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида фуқаролардан пул талаб қилган шахс қўлга олинди

Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги “Капланбек” назорат-ўтказиш пунктида фуқаролардан пул талаб қилганликда гумонланаётган эркак қўлга олинди. Текширувларга ижтимоий тармоқларда тарқалган видео...

Больше похожих статей