Бухорода жойлашган 7 та маданий мерос объектлари Ислом олами маданий мероси рўйхатига олиниб, сертификатлар топширилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,960участниковПодписаться
- Advertisement -

2022 йилнинг 3-6 июл кунлари ISESSO бош қароргоҳида (Марокко қироллиги, Работ шаҳри) ISESSO ислом оламининг 10-сессияси бўлиб ўтди. Мазкур сессияда Бухорода жойлашган 7 та маданий мерос объектлари Ислом олами маданий мероси рўйхатига олиниб, сертификатлар топширилди.

Исмоил Сомоний мақбараси, Чор Бакр, Баҳоуддин Нақшбанд мажмуалари, Мағоки Aттор масжиди, Пойи калон ансамбли, қадимги Пойкент шаҳри қолдиқлари ва Тошсарой мадрасасига тегишли сертификатлар ISESSO Бош директори Салим Aл Малик томонидан топширилди. 

Юртимиз тарихига оид обидаларнинг ISESSO рўйхатига олиниши бой маданий меросимизни бутун дунёга тарғиб етишда, хусусан, Ислом оламида маданиятимиз янада танилишида катта аҳамият касб етади. Ўзбекистон ҳудуди тарихан Ислом ривожига катта ҳисса қўшган ўлка ҳисобланади. 

Маданий мерос агентлиги юртимиздаги бой маданий мерос объектларини, хусусан динимиз ва маданиятимиз ривожида катта ўрин тутган обидалар тарғиботини юритиш ҳамда маданий меросни сақлашда халқаро грантларни жалб етиш учун исломшунос олимлар иштирокида халқаро конференция ва амалий учрашувлар ташкил етишни режалаштирган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда 28 август куни иссиқ ва қуруқ об-ҳаво кузатилади

Бугун Ўзбекистонда асосан қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб қолади. Ўзгидромет маълумотларига кўра, мамлакатнинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Тошкентда кечаси ҳарорат...

Больше похожих статей