Стратегик шерикликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатлар тўплами имзоланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,830участниковПодписаться
- Advertisement -

Олий даражадаги музокаралар якунлангач, ҳужжатларни имзолаш ва алмашиш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг иккинчи йиғилиши якунлари бўйича Қўшма баёнот имзоладилар.

Бундан ташқари, икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари даражасида кўп қиррали Ўзбекистон-Туркия ҳамкорлигини янада кенгайтиришга қаратилган 9 та ҳужжат имзоланди.

Жумладан:

— Имтиёзли савдо тўғрисидаги битим;

— Давлат чегаралари орқали товарлар ва транспорт воситаларининг ўтиши ҳақида олдиндан ахборот алмашиш тўғрисидаги баённома;

— Меҳнат ва бандлик соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми;

— Суд экспертизаси соҳасида ҳамкорлик меморандуми;

— Қурилиш соҳасида англашув меморандуми;

— соғлиқни сақлаш вазирликлари ўртасида 2022-2023 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар режаси;

— Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан Туркиянинг “Анадолу” агентлиги ўртасида Ҳамкорлик битими.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Йирик карта ўтказмалари ҳақида солиқ органларига маълумот бериш режалаштирилмоқда

Жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган қарор лойиҳасига кўра, фуқаронинг пластик картасига бир ой давомида бошқа шахслардан келиб тушган пуллар...

Больше похожих статей