6 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Озарбайжон-Ўзбекистон муносабатлари янги давр воқелигигамос равишда жадал ривожланмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Замонавий мустақил Озарбайжон ўз олдига қўйган барча мақсадларига эришиш учун муваффақиятли ички ва ташқи сиёсатни амалга оширмоқда. Минтақада ва жаҳонда обрўси муттасил ошиб бораётган Озарбайжоннинг тинчликни тиклаш йўлида илгари сурган таклиф ва ташаббуслари бўй кўрсатаётир.

Озарбайжон томонидан амалга оширилаётган йирик энергетика ва транспорт лойиҳалари минтақадаги бошқа давлатлар тараққиёти, халқ фаровонлигига хизмат қилмоқда. Айнан шу омиллар Озарбайжон ва турли мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг жадал ривожланишига туртки бўлмоқда. Озарбайжон учун ташқи сиёсатда Марказий Осиё давлатлари, хусусан, Ўзбекистон билан алоқаларни ривожлантириш муҳим ўрин тутади. Марказий Осиёнинг энг йирик ва жадал ривожланаётган давлатларидан бири бўлган Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги муносабатлар, айниқса, кейинги йилларда изчил кенгайиб бормоқда.

Икки қардош халқ ўртасидаги маданий алоқалар Совет даврида ҳам жуда илиқ эди. Ма’лумки, ўтган асрнинг 30-йилларидаги оммавий қатағонлар пайтида ўн минглаб озарбайжонликлар Ўзбекистондан бошпана топган. Шунингдек, 1966-йил 26-апрелдаги даҳшатли зилзиладан кейин озарбайжонликлар ҳам Тошкентни қайта тиклашда яқиндан қатнашдилар. Бугунги кунда минглаб озарбайжонликлар ўзбек жамиятининг ижтимоий, иқтисодий ва бошқа соҳаларида фаол иштирок этмоқда.

Озарбайжон ва Ўзбекистон халқлари СССР даврида деярли ўхшаш тақдирларни бошидан кечирган, турли соҳаларда, айниқса, Михаил Горбачов даврида қасддан камситишлар қурбони бўлган. 1989-йил июн ойида содир бўлган Фарғона воқеалари СССР ва туркийлар зиддиятининг яққол намунасидир. Худди шундай ссенарийни Озарбайжондаги 20-январ ва Сумгаит воқеаларида ҳам кўриш мумкин.

Озарбайжон ва Ўзбекистон мустақилликка эришгач, тарихий дўстлик ва қардошлик муносабатлари янада ривожланиб, узоқ йиллик синовлардан сўнг бугунги даражага етди. Мустақиллик йилларида икки қардош давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш, давлатлараро муносабатларни шакллантиришга Умуммиллий Лидер Ҳайдар Алиев ва Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов беқиёс ҳисса қўшган.
Сўнгги йилларда Президент жаноблари Илҳом Алиев ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўзаро ташрифлари мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларнинг стратегик йўналишларини белгилаб берди.

Озарбайжон ҳам, Ўзбекистон ҳам туркий дунёнинг иқтисодий қудратли давлатлари. Транспорт соҳаси икки дўст давлат ва умуман туркий тилли давлатлар ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга муҳим ҳисса қўшиш истиқболига эга бўлган соҳалардан биридир.
Ўзбекистон Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлигини доимо қўллаб-қувватлаб келаётган давлатлар қаторида. Бундан ташқари, дўст мамлакат ишғолдан озод қилинган ҳудудларимизда амалга оширилаётган тиклаш ва қурилиш ишларига ўз ҳиссасини қўшишга тайёр. Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Ўзбекистон томонидан Фузулий шаҳрида 960 ўринга мўлжалланган мактаб биноси барпо этилгани бунга яққол мисолдир.

Умуммиллий Лидер Ҳайдар Алиев сиёсатини муваффақиятли давом эттирган Президент Илҳом Алиев даврида Ўзбекистон билан дўстлик ва қардошлик муносабатлари барча соҳаларда муваффақиятли ривожланди. Ҳозирда Озарбайжон-Ўзбекистон муносабатларини юқори даражага кўтаришда Президент Илҳом Алиев ва Президент Шавкат Мирзиёевнинг шахсий муносабатлари муҳим ўрин тутади. Ҳар икки президент давлат ташрифлари ва расмий ташрифлардан ташқари турли халқаро тадбирлар доирасида тез-тез учрашиб туриши бежиз эмас. Икки давлат президентларининг бундай дўстона муносабатлари икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик ва стратегик шерикликни ривожлантириш, белгиланган мақсадларга эришишда муҳим аҳамият касб этади.

Мушфиқ Жафаров, Озарбайжон Республикаси Миллий Мажлиси депутати, Озарбайжон-Ўзбекистон дўстлик гуруҳи аъзоси

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×