6.9 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

АҚШ Ўзбекистон аҳолисининг энг заиф қатламлари учун 131 тонна озиқ-овқат юборди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Бугун Америка Қўшма Штатлари ўзининг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) орқали қиймати 425 000 долларга тенг бўлган 131 тонна озиқ-овқатни Ўзбекистонга етказиб берди. Бу ҳақида АҚШнинг мамлакатимиздаги элчихонаси хабар бермоқда.

Ушбу ёрдам 120 дан ортиқ соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя муассасасига тарқатилиб, мамлакатдаги энг ёрдамга муҳтож фуқаролар, хусусан, туберкулёз ва руҳий саломатлик муассасаларидаги беморлар, ногиронлиги бўлган болалар ва кексаларни 6,5 миллион порция озиқ-овқат билан таъминлайди.

“Ушбу дастур овқатланиш сифатини яхшилаш ҳамда аҳолининг энг заиф қатламлари соғлом ва самарали ҳаёт кечириши учун етарли, хавфсиз ва тўйимли озиқ-овқат билан таъминланиши бўйича давом этаётган Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги мустаҳкам ҳамкорликни намойиш этади”,- деди ўз нутқида USAIDнинг Ўзбекистондаги миссияси директори Девид Ҳоффман.

Маълумот учун: 2010 йилдан бери USAIDнинг Озиқ-овқат кўмагини бериш халқаро ҳамкорлик дастури доирасида қиймати 4,4 миллион АҚШ долларидан ортиқ 1500 тонна озиқ-овқат ёрдами Ўзбекистонга етказиб берилган. Беғараз ёрдам сифатида берилган бу озиқ-овқат маҳсулотлари АҚШнинг нотижорат ташкилоти “Resource and Policy Exchange” томонидан “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси билан ҳамкорликда тарқатилади.

Ўзбекистонга олиб келинган ушбу янги инсонпарварлик ёрдами АҚШнинг мамлакат соғлиқни сақлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш доирасидаги қиймати 122 миллион АҚШ долларидан ортиқ узоқ муддатли сармоясининг бир қисми ҳисобланади. Шу билан АҚШ ҳукуматининг  сўнгги 20 йил давомида мамлакатга кўрсатган ёрдами миқдори 1 миллиард АҚШ долларидан ошди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×