11.7 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Сенат Вьетнам билан жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш ҳақидаги Қонунни маъқуллади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Сенатнинг қирқ тўққизинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикаси билан Вьетнам Социалистик Республикаси ўртасида жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги Шартномани (Ханой, 2022 йил 14 ноябрь) ратификация қилиш ҳақида”ги Қонун кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, Қонунда жиноий ишлар текширилиши ва бошқа процессуал ҳаракатлар олиб борилиши муносабати билан юридик ёрдам кўрсатишнинг асослари ва шартлари назарда тутилмоқда.

Хусусан, сўровларнинг шакли ва мазмуни, ёрдам кўрсатишни рад этиш ёки кечиктириш асослари, сўровларни бажариш, ҳимоя чоралари, хавфсизлик кафолатлари, шунингдек, жиноий таъқибни давом эттириш учун ўтказиш каби муҳим масалалар бўйича қоидалар белгиланмоқда.

Сенаторлар жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги Шартноманинг ратификация қилиниши жиноий ишлар бўйича текшириш ва суд муҳокамасида икки мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятининг самарадорлигини оширишга, шунингдек, жиноят содир этган шахсларга нисбатан жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлашга хизмат қилишини таъкидладилар.

Шунингдек, Шартнома икки давлат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг жиноят ишларини тергов қилиш ва судда кўришда самарадорликни оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Муҳокама якунида сенаторлар томонидан Қонун маъқулланди.

Манба: “Халқ сўзи”

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×