15.2 C
Узбекистан
Воскресенье, 23 марта, 2025

Тошкент аэропортида янги юк терминали очилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,370участниковПодписаться
- Advertisement -

Йилига 120 минг тонна юк ташиш қувватига эга янги юк комплекси 5,2 гектар майдонда жойлашган бўлиб, уч қаватли маъмурий бино, турли товарларни сақлашга мўлжалланган омборхона, шунингдек, енгил ва юк машиналари учун тўхташ жойини ўз ичига олади.

Омборхона 8500 кв.м майдонни эгаллайди ва унинг ичида маълум бир ҳарорат режимини сақлашни талаб қиладиган товарлар учун 500 кв.м майдондаги совутиш ва музлатиш камералари. Хусусан, омборхонада ўсимлик ва тирик ҳайвонлар, қимматбаҳо юклар, озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонларни сақлаш учун махсус хоналар қурилган. Барча махсус хоналар ҳарорат ўлчагичлари билан жиҳозланган ва бу керакли ҳарорат режимини ўрнатиш имконини беради. «Ҳозирда 1994-2000-йилларда қурилган юк терминали умумий майдони 3 гектарга яқин бўлган 20 га яқин эскирган кичик ва ўрта омбор ва маъмурий бинолардан ташкил топган.

Юк терминалининг ўтказиш қуввати аслида йилига 30 минг тоннани ташкил этади. Ваҳоланки, 2024-йилда Тошкент аеропорти салкам 80 минг тонна юк ва почта жўнатмаларини қабул қилган. Маъмурияти ва ижарачилар жойлашган бино ва иншоотлар ҳам эскирган. Буларнинг барчаси юк ташиш комплексини кенгайтириш ва модернизация қилиш заруратидан далолат берди. Бугундан бошлаб эски терминалдан янги терминалга босқичма-босқич ўтиш бошланди», — дея таъкидлашди «Uzbekistan Airports Cargo»да.

Шунингдек, омборхона фаолияти учун жаҳоннинг етакчи ишлаб чиқарувчиларидан замонавий ускуналар, хусусан, юк сақлаш стелажлари, юк кўтариш ва ташиш, қадоқлаш ускуналари ҳамда ҳисоб-китоб, автоматлаштириш ва хавфсизликни таъминлаш ускуналари харид қилинди. Бу юкларни қайта ишлаш вақтини қисқартиради ва авиаташувчиларга умумеʼтироф этилган халқаро стандартларга мувофиқ сифатли хизмат кўрсатишни таъминлайди.

ундан ташқари, УзCарго ходимлари, тегишли хизматлар (божхона, ветеринария, ўсимликлар карантини ва бошқалар), импорт/експорт компаниялари вакиллари, авиакомпаниялар ва декларантлар, шунингдек, юк қабул қилувчилар учун 3000 кв.м майдонга эга уч қаватли янги маʼмурий бино қурилди. Биринчи қаватда юк қабул қилувчилар электрон навбат орқали хизматлардан фойдаланишади. Иш офислари бинонинг иккинчи ва учинчи қаватларида жойлашган. Шунингдек, барча манфаатдор шахсларга енгил ва юк машиналари учун мўлжалланган катта тўхташ жойи мавжуд бўлади.

УзКарго («Uzbekistan Airports Cargo» МЧЖ) — 2022-йил 1-ноябрда «Uzbekistan Airports» АЖ таркибида ташкил этилган шўба корхона. Корхона Тошкент аеропорти Почта-юк комплекси негизида ташкил этилган бўлиб, аеропортда юкларни қайта ишлаш ва сақлаш, юкларни ортиш ва тушириш ҳамда транспорт ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича хизматлар кўрсатади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Дзюдочиларимиз Тбилисидаги халқаро турнирда совриндор бўлди

Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида дзюдо бўйича "Катта дубулға" туркумига кирувчи “Tbilisi Grand Slam – 2025” халқаро турнири Ўзбекистон терма...

Больше похожих статей

×