14.6 C
Узбекистан
Пятница, 18 апреля, 2025

Ўзбекистон Уганда билан дипломатик муносабатлар ўрнатди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,430участниковПодписаться
- Advertisement -

Уганда Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 145-давлат бўлди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

2024 йил 18 январь куни Кампала шаҳрида (Уганда) Ўзбекистон ва Уганда ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммюнике имзоланди.

Икки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев ва Уганда Республикаси ташқи ишлар вазири Жеже Одонго имзолади.

Суҳбат чоғида томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда яқин ҳамкорликни йўлга қўйишга ўзаро тайёр эканликларини билдирдилар.

Уганда ТИВ раҳбари Марказий Осиё давлатлари билан дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш устувор йўналиш этиб белгиланган Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатини ҳамда давлатимиз раҳбари томонидан халқаро миқёсда илгари сурилаётган ташаббусларни расмий Кампалада юқори баҳолашларини таъкидлади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Андижонда кир ювиш кукуни каби қадоқланган 45 кг «ажал оғуси» фош этилди

Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан «Дўстлик» чегара божхона пости, ДХХ вилоят бошқармаси ҳамда ички...

Больше похожих статей

×