11.7 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Европа кенгаши Президенти Ўзбекистон раҳбариятининг конструктив сиёсатини олқишлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Брюссель шаҳрида Ўзбекистон Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов ва Европа кенгаши Президенти Шарль Мишель ўртасида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон–Европа муносабатларини сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳаларда янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Сўнгги йилларда икки томонлама ҳамкорлик фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди. Ҳозирги вақтда барча даражаларда, жумладан, олий даражада яқин алоқалар сақланиб қолмоқда. Европа кенгаши раҳбарининг Ўзбекистонга ташрифи, Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи давлат раҳбарларининг иккита учрашуви, ўзаро алоқалар бўйича Самарқанд конференцияси ва бошқалар муваффақиятли ўтди.

Томонлар ўзаро манфаатли барча соҳаларда икки томонлама алоқаларни янада ривожлантиришга тайёр экани тасдиқланди.

Шарль Мишель Ўзбекистон раҳбариятининг Марказий Осиёдаги конструктив сиёсатини олқишлади. Минтақа ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатларнинг барча кўламини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга қаратилган ушбу саъй-ҳаракатлар алоҳида қайд этилди.

Шунингдек, долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×