13.9 C
Узбекистан
Понедельник, 29 апреля, 2024

Ўзбекистон фаровонлик индексида постсовет минтақаси мамлакатлари орасида энг яхшиси деб топилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (ИТИМ) «GALLUP» тадқиқот ва консалтинг ташкилоти томонидан жамоатчилик фикрини ўрганиш асосида тайёрланаётган йиллик Жаҳон сўровномаси (Gallup World Poll) бўйича ҳисоботини таҳлил қилди.

Gallup 2005 йилдан бери ҳар йили 160 мамлакат ўртасида (ҳар бир давлатдан 1000 киши) дунё бўйлаб сўров ўтказиб келмоқда, бу 15 ёшдан ошган дунё аҳолисининг 98 фоизни ташкил қилади.

Gallup World Poll 100 саволдан иборат ва қуйидаги Индексларни ўз ичига олади:

· Қонун ва тартиб;

· Озиқ-овқат ва уй-жой;

· Институтлар ва инфратузилма;

· Яхши иш ўринлари;

· Фаровонлик.

Gallup ушбу ҳисоботида Ўзбекистонни постсовет Евроосиё минтақасидаги мамлакатлар билан таққослаб боради.

2022 йилда фаровонлик индекси (0 дан 10 баллгача) 6,0 баллни ташкил этди, ушбу индекснинг минтақадаги ўртача кўрсаткичи эса 5,7 баллга тенг. Шундай қилиб, Ўзбекистон постсовет Евроосиё минтақаси мамлакатлари орасида энг яхши натижалардан бирини кўрсатган.

Постсовет Евроосиё минтақаси Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Арманистон, Озарбайжон, Грузия, Россия, Беларусь, Молдова, Украина каби давлатларни ўз ичига олади.

2022 йилда ўтказилган сўров натижаларига кўра, ўзбекистонликларнинг 39 фоизни ҳозирги кунда ўз фаровонлиги ошиб бораётганлигини таъкидлаган, бу минтақавий ўртача 30 фоиздан сезиларли даражада юқори.

Ҳаётдан қониқишни аниқлаш учун «Ҳаёт зинапояси» деб номланган сўров натижаларидан фойдаланилади. Респондентлардан 0 дан 10 гача зинапоянинг қайси поғонасида эканлиги сўралади, бу ерда 0-поғона энг ёмон ҳаётни, 10-поғона эса энг яхши ҳаётни англатади.

Ўзбекистон аҳолисининг атиги 2%и ўз ҳаётларида қийинчиликларга дуч келаётганликларини қайд этишган, бу минтақавий ўртача кўрсаткичдан 6 фоизга паст.

Ўзбекистон фаровонлик кўрсаткичлари бўйича минтақа мамлакатлари орасида энг яхши натижани кўрсатган.

Шу билан бирга, Gallup баҳолашларига кўра, пандемия давридан сўнг аҳолининг фаровонлиги энг тез тикланган мамлакатлардан бири ҳисобланади.

Ўзбекистонликлар келгуси 5 йилдаги фаровонлигини 8,7 балл деб баҳолаганлар. Хусусан, келажакдаги фаровонлигини кутиш борасида Ўзбекистон минтақада энг яхши натижани кўрсатган, минтақанинг ўртача кўрсаткичи эса 7,4 баллни ташкил этган.

Респондентларнинг 86 фоизи ҳозирги пайтда турмуш даражаси яхшиланаётганлигини билдиришган ва ушбу кўрсаткичнинг минтақадаги ўртача даражаси 40 фоизни ташкил этган.

Сўровда қатнашган Ўзбекистон аҳолисининг 80 фоизни ҳозирги молиявий ҳолатидан қониқаётганлигини билдиришди, бу минтақадаги энг юқори кўрсаткич бўлиб, минтақа учун ўртача кўрсаткич 60 фоизни ташкил этган.

Ўзбекистонликларнинг 44%и жорий даромадларида яхши ҳаёт кечираётганликларини билдиришган бўлса, минтақадаги ўртача 33 фоиз бўлган.

Ўзбекистондаги ишчиларнинг 34 фоизи ўз ишларидан қониқишларини билдиришган. Бу эса ўз навбатида, минтақадаги энг юқори кўрсаткич бўлиб, минтақа учун ўртача 27 фоизни ташкил этган.

«GALLUP» ташкилоти ҳисоб-китобларига кўра, иш жойларидан кўнгли тўлмайдиган ишчилар глобал иқтисодиётга 8,8 триллион доллар ёки жаҳон ЯИМнинг 9 фоиз миқдоридаги харажатларни келтириб чиқаради.

Ўзбекистондаги ишчиларнинг 15 фоизи ўз иш жойларида стрессга тушишлари мумкинлигини таъкидлашган бўлиб, бу минтақадаги кўрсаткичдан минтақада 24 фоизни ташкил қилди.

2020 йилдан бери ҳозирги даврда иш топишнинг энг яхши пайти деб ҳисоблайдиганларнинг улуши 17 фоизга ошган ва 2022 йилда сўровда қатнашганларнинг 63 фоизи буни қайд этишган. Бу эса ўз навбатида, минтақадаги энг юқори кўрсаткич, ўртача кўрсаткич эса 38 фоизни ташкил этган.

Икки йил давомида ўзбекистонликларнинг мамлакат иқтисодиётини яхшиланаётганлигига ишончи 7 фоизга ошиб, 82 фоизга етди. Бу кўрсаткич минтақада ўртача 51 фоизни ташкил этган.

2022 йилда ўзбекистонликларнинг 92 фоиз мамлакат ҳукуматига ишонишларини билдиришган, бу эса аҳолининг ҳукуматга бўлган ишончининг ўртача кўрсаткичи 68 фоизни ташкил этган минтақа мамлакатлари орасида энг яхши натижалардан бири ҳисобланади.

Шу билан бирга, Ўзбекистонда суд тизими фаолиятига ишонувчиларнинг улуши икки йил ичида 10 фоизга ошган ва 2022 йилда 74 фоизни ташкил этган. Бу кўрсаткич минтақада ўртача 45 фоиз бўлиб, сезиларли даражада паст.

Минтақа аҳолисининг ўртача 55 фоизи молия институтлари ва банкларга ишонишларини таъкидлашган бўлса, Ўзбекистонликларнинг 82%и банк-молия тизимига «жуда катта» ишонч билдиришган.

Ўзбекистонликларнинг 94 фоизи болалар ва ёшларга «катта» эътибор қаратилмоқда деб таъкидлаган бўлсалар, бу ҳам минтақадаги ўртача кўрсаткич 76 фоизга нисбатан юқори натижа.

Ўзбекистон аҳолисининг 93 фоизи мамлакатда билим олиш ва ўсиш учун барча имкониятлар мавжудлигини билдиришган, минтақадаги бу кўрсаткич 68 фоизни ташкил этган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда никоҳдан ажралишлар сони очиқланди

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари статистик рақамларда қуйидагича ифодаланган: Аҳоли сони 37 миллионга етган...

Больше похожих статей

×