Ўзбекистон ва Ҳиндистон мудофаа саноати компаниялари ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилди, деб хабар бермоқда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.
Икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида Тошкентда Ўзбекистон ва Ҳиндистон мудофаа саноати компаниялари вакиллари иштирокида семинар ҳамда соҳа йўналишида кўргазма бўлиб ўтди.
Тадбирлар Ўзбекистон Мудофаа саноати агентлиги, Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси, Ҳиндистон Мудофаа саноати департаменти ва ушбу давлатнинг Тошкентдаги элчихонаси томонидан ташкил этилди.
Унда Ўзбекистоннинг манфаатдор ташкилотлари Ҳиндистоннинг Zen Technologies Ltd., MKU Ltd.”, Rotary Connectors (P) Ltd., TATA Advanced Systems Ltd., Tejas Networks Ltd., Bharat Dynamics Ltd., Redon Systems Pvt. Ltd., Pune Polytronics, Apollo Micro Systems Ltd., L&T Defence, Bharat Forge Ltd., Karman Drones Private Ltd. компаниялари вакиллари билан ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашнинг истиқболли йўналишлари ҳамда янги қўшма лойиҳаларини муҳокама қилди.