- Advertisement -
Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Ўзбекистон Бош консуллигининг расмий очилиши бўлиб ўтди.
Бу ҳақда шаҳар мэрияси хабар бермоқда.
Ўзбекистон Конституцияси куни муносабати билан ўтказилган очилиш маросимида Ўш шаҳри вице-мери Нурбек Кадиров, Қирғизистон президентининг Ўш вилоятидаги мухтор вакили Элчибек Жантаев, Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси Хуршид Мирзоҳидовлар иштирок этди.
«Консуллик Ўзбекистон билан иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантириш, мамлакатдаги ўзбекистонлик фуқароларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш учун очиқ», — дейилади хабарда.