8.7 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

Ўзбекистонда илк бор икки халқаро тўқимачилик ташкилотларининг конференциялари ташкил этилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

2024 йил 8-10-сентябрь кунлари Самарқандда ITMF Annual Conference ва IAF Fashion Convention 2024 жаҳон миқёсидаги икки йирик халқаро тўқимачилик федерацияларининг қўшма конференцияси бўлиб ўтади.

Ушбу кенг кўламли тадбир жаҳон тўқимачилик саноатининг 1000 дан ортиқ йирик иштирокчиларини Ўзбекистонда жамлайди. Европа, МДҲ, Осиё, Африка ва Американинг 500 дан ортиқ халқаро ташкилотлари, тўқимачилик компаниялари, бренд ва ритейлерлар, молия институтлари раҳбарлари жаҳон тўқимачилик саноатини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш учун илк маротаба битта платформада йиғилишади.

2023 йил 6 ноябрда Кечаода Халқаро тўқимачилик ишлаб чиқарувчилар Федерациясининг йиллик конференцияси ва Тўқимачилик ҳафталиги доирасида «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ITMF Annual Conference & IAF World Fashion Convention тадбирлари Ўзбекистонда ўтказилишини эълон қилди.

Аввалроқ, 25 октябрь куни АҚШнинг Филадельфия шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро кийим-кечак Федерацияси – IAF 2023 Мода конвенциясида навбатдаги IAF конференцияси ҳам Самарқанд шаҳрида ўтказилиши маълум қилинган эди.

Ўзбекистон тўқимачилик саноати изчил ривожланмоқда. Халқаро ҳамжамият мамлакатдаги ижобий ўзгаришларни диққат билан кузатиб бормоқда ва Ўзбекистонда тўқимачилик маҳсулотларини ривожлантиришда катта ютуқларни қайд этмоқда. Қисқа вақт ичида Ўзбекистон тўқимачилик саноати рақобатбардош халқаро ишлаб чиқарувчига айлантирилди. Бундай тадбирлар Ўзбекистоннинг жаҳон тўқимачилик саноатининг муҳим иштирокчиси сифатида шаклланишига хизмат қилиши шубҳасиз.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жорий йилнинг 9 ойида хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми 1,6 баробар ошди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг январь-сентябрь ойларида ҳудудларда асосий капиталга инвестициялар...

Больше похожих статей

×