8.7 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

Россиядан Ўзбекистонга нефть хомашёси етказиб бериш ҳажми оширилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

2024 йилда Россия Федерациясидан Қозоғистон Республикаси ҳудуди орқали Ўзбекистон Республикасига нефть хомашёси етказиб бериш ҳажмини 1 миллион тоннага етказиш режалаштирилмоқда. Бу 2023 йилнинг 3 ноябрь куни Москвада имзоланган уч томонлама ҳужжатда қайд этилган.

Ҳужжатни Россия Федерацияси Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари П.Сорокин, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари А.Ахмедхаджаев ва Қозоғистон Республикаси энергетика вазири ўринбосари Э.Аккенженов имзолади.

Ҳужжатда қайд этилишича, келишувни амалга оширишда “Омск – Павлодар – Чимкент – Шагир” нефть қувури орқали юк ташишни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шартномада томонларнинг узоқ муддатли асосда 2024 йилда ва кейинги йилларда нефть хомашёси етказиб беришни 1 миллион тоннага етказиш бўйича тижорат шартномаларини амалга оширишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатиши белгилаб қўйилган. Жумладан, нефть хомашёсининг ўзаро мақбул нархини келишиш ҳамда унинг ҳажмини оширишни ҳисобга олган ҳолда, томонларнинг мамлакатлари ҳудуди бўйлаб нефть хомашёсини тўлиқ ҳажмда тўсқинликсиз ташиш таъминланади.

Ушбу шартнома қуйидаги мақсадларни амалга оширишга имкон беради:

— жорий йилнинг 6-7 октябрь кунлари бўлиб ўтган муҳокамалар чоғида уч Давлат раҳбарлари ўртасида эришилган келишувни тезкорлик билан амалга ошириш;

— транспорт харажатларини ҳисобга олган ҳолда, темир йўл орқали етказиб беришга нисбатан арзонроқ бўлган нефть қувурлари таъминотини ривожлантириш;

— Ўзбекистон Республикаси ҳамда чегарадош ҳудудларнинг нефть қувурлари инфратузилмасини ривожлантиришга кўмаклашиш;

— нефть хомашёси билан барқарор таъминлаш ва мамлакатимизда юқори сифатли бензин ҳамда бошқа ёқилғи-мойлаш материалларини ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши муносабати билан Ўзбекистондаги нефтни қайта ишлашга ихтисослаштирилган иккита заводнинг ишлаб чиқариш самарадорлигини юксалтириш;

— бензин ишлаб чиқаришнинг кўпайиши Ўзбекистонда ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини ҳам кенгайтириш имконини яратади. Бу эса хизмат кўрсатиш ҳамда ёқилғи сотиш географияси бўйича аҳолига сифат жиҳатидан янги хизматлар кўрсатиш имконини беради;

— Россия нефть хомашёсининг барқарор таъминоти мавжуд нефтни қайта ишлаш қувватларини модернизация қилишга, шунингдек, янгиларини қуриш ва юқори қўшимча қийматга эга экспорт маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтиришга ёрдам беради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жорий йилнинг 9 ойида хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми 1,6 баробар ошди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг январь-сентябрь ойларида ҳудудларда асосий капиталга инвестициялар...

Больше похожих статей

×