19 C
Узбекистан
Среда, 23 апреля, 2025

Ўзбекистон Хитойдан автомобиль импортини қарийб 6 баробарга оширди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,450участниковПодписаться
- Advertisement -

Тўққиз ой якунларига кўра, Ўзбекистон Хитойдан енгил автомобиллар импортини қарийб олти баравар оширди, дея хабар беради Хитой Бош божхона бошқармаси.

Январ-сентябрь ойларида Хитойдан Ўзбекистонга енгил автомобиллар етказиб бериш 65,3 минг донани ташкил этди, бу 2022-йилнинг мос даврига нисбатан 5,8 баробар кўпдир.

Импорт қилинган автомобиллар нархи $1,2 млрдга баҳоланмоқда — ўсиш 5,9 баробар ошган.

Хитойдан Ўзбекистон бозорига электромобиллар экспорти 4,1 баравар ошиб, 20,6 мингтагачани ташкил этди.

Мамлакат автомобилларининг ўртача нархида ҳам ўсиш кузатилган. Масалан, ички ёнув двигателига эга автомобил ўртача $18,6 минг (йилга нисбатан +2,4%), электромобил эса $22,2 минг (+12,6%) туради.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, йил бошидан буён Ўзбекистонга $1,22 млрдлик автомобил ва йўловчи транспорти импорт қилинган, бу ўтган йилга нисбатан икки баробар кўпдир.

Жорий йилнинг етти ойида Ўзбекистон $217 млнлик 7391 дона электромобил импорт қилди. Электр транспортининг асосий етказиб берувчиси сифатида Хитой улушига 6898та электромобил ёки уларнинг умумий сонининг 93,3%и тўғри келади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент Осиё кубоги ғолибларини «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотлади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Ўзининг ёрқин истеъдоди ва профессионал маҳорати, улкан азму шижоати ҳамда мустаҳкам иродасини намоён этиб, Саудия Арабистонида...

Больше похожих статей

×