7.9 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

Римдаги Бутунжаҳон озиқ-овқат форумида ўзбекистонлик талабалар сўзга чиқди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Шу йилнинг 16-20 октябрь кунлари Римдаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) бош қароргоҳида бўлиб ўтган Бутунжаҳон озиқ-овқат форумида ўзбекистонлик талабалар ҳам фаол иштирок этдилар. Ёшлар делегациясининг иштироки Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган, БМТ Тараққиёт Дастурининг EU-AGRIN лойиҳаси ва ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси кўмагида ташкил этилди.

Бутунжаҳон озиқ-овқат форуми ёш ва географик чегаралардан чиқиб кетадиган, қишлоқ хўжалиги-озиқ-овқат тизимларининг келажагини ўзгартириш учун авлодларни бирлаштирадиган динамик глобал платформадир. ФАОнинг нуфузли тадбири Италия пойтахтида жорий йилнинг асосий мавзуси ҳисобланган «Агро-озиқ-овқат тизимларининг ўзгариши иқлим ўзгаришига қарши курашга ҳисса қўшади» мавзусида мулоқотни ривожлантириш учун дунё етакчилари ва илғор халқаро экспертларни, шунингдек, онлайн режимида бутун дунёдан ўн минглаб иштирокчиларни бирлаштирди.

Бутунжаҳон озиқ-овқат форуми доирасида ўзаро боғлиқ ҳолда ташкил этилган учта тадбир – Глобал ёшлар форуми, ФАО фан ва инновациялар форуми ва “Қўлни-қўлга берайлик” ташаббусининг инвестиция форуми сиёсат, фан, инновация, таълим, маданият ва инвестиция соҳаларида авлодлар ўртасида ижодкорлик ва ҳамкорлик учун янги имкониятлар очади. Тадбирнинг мақсади ҳамма учун барқарор, инклюзив ва очликдан холи келажакка эришиш учун миллий, минтақавий ва глобал даражада янги йўллар ва ечимларни топишдир.

Тадбирда турли мамлакатлардан кўплаб ёшлар инновациялар ва технологиялар ёрдамида қишлоқ-озиқ-овқат тизимини ўзгартириш ва глобал муаммоларга қарши курашишнинг энг самарали усуллари ва воситаларини муҳокама қилиш учун йиғилдилар. Улар орасида ўзбекистонлик ёшлар делегацияси аъзолари – Тошкент Давлат аграр университети талабалари Абдусалом Абдурозиқов, Аъло Холматова, Мадина Сайдуллаева, Фаррух Зиёдуллаев ва Ҳусниддин Ёрқуловлар ҳам бор.

Ўзбекистон ёшлар делегациясининг Жаҳон ёшлар форумидаги Европа ва Марказий Осиё масалалари бўйича сессиясидаги мурожаатида таъкидланганидек, “Мамлакатнинг замонавий ёшлари Орол денгизи инқирози муносабати билан Ўзбекистон дуч келаётган қийинчиликларга қарамай, атроф-муҳитни тиклаш, қишлоқ хўжалиги барқарор ривожлантириш ва сув ресурсларини сақлаш йўлида асосий ҳаракатлантирувчи кучдир. Бугунги ва эртанги куннинг ҳимоячилари сифатида биз таълимни қишлоқ хўжалиги-озиқ-овқат тармоғини янада гуллаб-яшнашининг асоси деб биламиз”.

Форум доирасида Ўзбекистон ёшлар делегацияси ФАОнинг ривожланаётган кичик орол давлатлари, кам ривожланган давлатлар ва денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган давлатлар бўлими директори Анхелика Мария Хакоме Даса билан ўтказилган учрашувда ҳам иштирок этди. Мулоқотда денгизга чиқиш имкони бўлмаган мамлакатлар, жумладан, Марказий Осиёда агро-озиқ-овқат тизимлари барқарорлигини ошириш бўйича долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Ўзининг бой дастур туфайли Бутунжаҳон озиқ-овқат форуми ҳафта давомида ёшлар, фермерлар, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари, сиёсатчилар, олимлар ва инвесторлар ўртасида глобал озиқ-овқат муаммолари бўйича мулоқотни ривожлантиришга ҳисса қўшди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда бўлиши номақбул  деб топилган шахслар рўйхати шакллантирилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-998-сон, 15.11.2024 й.) билан "Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида"ги Ўзбекистон...

Больше похожих статей

×