7.9 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

Озарбайжон Республикаси мудофаа вазирирасмий ташриф билан Ўзбекистонга келди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш мақсадида Озарбайжон Республикаси мудофаа вазири генерал-полковник Зокир Гасанов бошчилигидаги ҳарбий делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Расмий ташрифнинг асосий кунида дастлаб меҳмонлар Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов ҳамроҳлигида Баҳоуддин Нақшбанд меʼморий мажмуасини зиёрат қилди.

Шундан сўнг, делегация вакиллари ташрифнинг асосий қисми бўлиб ўтадиган “Бухоро” полигонига йўл олишди. Полигонда генерал-полковник Зокир Гасанов бошчилигидаги ҳарбий делегацияни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Ташриф муносабати билан фахрий қоровул саф тортди. Ҳарбий оркестр томонидан икки давлат мадҳияси ижро этилди.

Икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишга қаратилган расмий учрашувда Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири ҳамкорликда эришилаётган ютуқларга тўхталар экан, ўзаро яқин дўстона муносабатлар янги
стратегик шерикчилик босқичига кўтарилганлигини қайд этди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик ҳар икки давлат армиясини янада мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани алоҳида таʼкидланди.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги ҳарбий, ҳарбий-техникавий, ҳарбий таʼлим ва бошқа йўналишлардаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари, минтақавий хавфсизлик масалалари ҳамда томонларни қизиқтирган бошқа бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

Учрашув давомида икки давлат мудофаа вазирлари ҳарбий соҳада эришилган ютуқлар ва келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган масалалар борасида ҳам фикр алмашдилар. Ҳамкорликни давом эттириш борасида истиқболли таклифлар билдирилди. Учрашув сўнгида эса томонлар ўртасида 2024-йилга мўлжалланган ҳарбий ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Озарбайжон ҳарбий делегациясининг юртимизга расмий ташрифи давом этмоқда.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий
коммуникациялар департаменти

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда бўлиши номақбул  деб топилган шахслар рўйхати шакллантирилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-998-сон, 15.11.2024 й.) билан "Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида"ги Ўзбекистон...

Больше похожих статей

×