7.9 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

Ўзбекистон ва Татаристон ишбилармонлари учун муҳим мулоқот майдони

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -
Пойтахтимизда Ўзбекистон ва Татаристон ишбилармонлари бизнес-форуми бўлиб ўтди.

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти, Савдо-саноат палатаси ва бошқа ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу форумда икки томон масъуллари, ишбилармонлари ва соҳа мутахассислари иштирок этди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Хуррам Тешабоев, Савдо саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Ислом Жасимов, Татаристон Республикаси Бош вазири ўринбосари – саноат ва савдо вазири Олег Коробченко, «Татаристон Республикаси савдо-саноат палатаси» уюшмаси раиси Шамиль Агеев ва бошқалар  икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, бу борада ўзаро ҳамкорликдаги лойиҳаларни татбиқ этиш ички ва ташқи имкониятларни янада кенгайтиришга хизмат қилишини таъкидлади.

Форум очилишида Татаристон Республикаси Бош вазири ўринбосари – саноат ва савдо вазири Олег Коробченко Татаристон Республикаси Раиси Рустам Миннихановнинг бизнес-форум иштирокчиларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.

Таъкидлаш керакки, ушбу форум томонлар ўртасида кимё саноати йўналишида ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш, соҳа бўйича ютуқ ва имкониятларини намойиш этиш, тажриба алмашиш ва ҳамкорликни йўлга қўйишда катта мулоқот майдонини яратиб берди. Қолаверса, Татаристон Республикаси ишбилармонлари ушбу форум доирасида «Чирчиқ» ва «Жиззах» кимё-индустриал технопарклари фаолияти билан танишишга муваффақ бўлмоқда.

– Ўзбекиcтон ва Татаристон ишбилармонлари бизнес-форуми илк бор Тошкент шаҳрида ташкил этилди, – деди “Чирчиқ» кимё-индустриал технопарки дирекцияси директори Жаҳонгир Абдураҳмонов. – Ушбу форум доирасида Россиядан 80 нафардан ортиқ тадбиркор юртимизга ташриф буюрди. Улар “Чирчиқ» кимё-индустриал технопарки фаолияти ва бу ерда амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди. Форум доирасида Б2Б учрашувлар ўтказилади. Ишбилармонлар “Жиззах» кимё-индустриал технопаркига ҳам ташриф буюради. Айтиш жоизки, бугунги кунда “Чирчиқ» кимё-индустриал технопаркида умумий қиймати 250 миллион доллардан ортиқ  миқдорда 34 лойиҳа амалга оширилиши кўзда тутилган. Ҳозир 6 та лойиҳа ишга туширилди ва  400 та янги иш ўрни яратилди. Йил якунигача яна 10 та лойиҳани  татбиқ этиш режалаштирилган. 

Форум доирасида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти ва Татаристон корхоналари билан ҳамкорликда  тадбиркорларни янада кенгроқ жалб қилиб,  янги лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда жамият корхоналари ва “Чирчиқ» кимё-индустриал технопаркида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни Татаристон ва Россияга экспорт қилиш бўйича келишувларга эришилди.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, «Чирчиқ» ва «Жиззах» кимё-индустриал технопарклари кичик ва ўрта бизнесга ижара ёки сотиб олиш ҳуқуқи асосида майдон ва ер участкаларини тақдим этади. Тадбиркорлар ўз ишлаб чиқаришларини тайёр майдонларга жойлаштиришлари мумкин. Чирчиқ ва Жиззахдаги саноат парклари маҳаллий ва хорижий компаниялар ишлаб чиқаришларини маҳаллийлаштириш мақсадида ташкил этилган. Технопарк ҳудудида ҳар қандай ер участкаси ва бино яқинида электр таъминоти тармоқларига уланиш нуқталари мавжуд бўлган ривожланган муҳандислик инфратузилмаси барпо этилган.

Бу ерда резидентларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш учун барча шароитлар яратилган. “Чирчиқ” технопарки ҳудуди 39 гектарни, “Жиззах” технопарки эса 13,63 гектарни ташкил этади.

– Татаристон делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи натижали  бўлади ва улар шартномалар билан қайтади. Гап лойиҳалар, саноат кооперацияси ҳақида бормоқда, чунки бу бизнинг асосий вазифамиз ҳисобланади. Маҳсулот ва асбоб-ускуналарни етказиб бериш оддийгина кооператив саноат лойиҳасига ўтказилади. Улар маҳсулот айирбошлашимизнинг ўсишига асос бўлиши керак.  Маълумки, ўтган йили бу кўрсаткич 9,3 миллиард долларни ташкил этган эди. Аммо мамлакатларимиз раҳбарлари ўз олдига анча улуғвор мақсад қўйган: 2030 йилга бориб товар айирбошлаш ҳажми 20 миллиард долларга етказилади. Агар Татаристон, Ўзбекистон ҳамда Россия Федерациясининг бошқа вилоятлари ўртасидаги алоқалар шу тарзда давом этса, бу кўрсаткичларга  албатта эришамиз, деб умид қиламиз, – деди Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги савдо вакили Константин Злыгостев.

МАНБА:ЎзА

 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда бўлиши номақбул  деб топилган шахслар рўйхати шакллантирилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-998-сон, 15.11.2024 й.) билан "Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида"ги Ўзбекистон...

Больше похожих статей

×