6.2 C
Узбекистан
Пятница, 18 октября, 2024

Ўзбекистон “Mastercard Tourism Innovation Hub”га қўшилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,970участниковПодписаться
- Advertisement -

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон туризм ташкилоти (УНWТО) Бош ассамблеясининг 25-сессияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда “Мастерcард” глобал тўлов тизими раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда томонлар Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш соҳасида стратегик ҳамкорликни эълон қилдилар ва Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг “Мастерcард” туризм инновацион марказига (“Mastercard Tourism Innovation Hub”) қўшилишини назарда тутувчи ўзаро англашув меморандумини имзоладилар.

Меморандумга Экология вазири Азиз Абдуҳакимов ва Глобал давлат сектори раҳбари, “Мастерcард” компаниясининг стратегик ривожланиш бўйича ижрочи вице-президенти Никола Вилла имзо чекди.

“Вазирлик “Мастерcард” билан ҳамкорликни илиқ кутиб олади. Бу биз учун тўлов инфратузилмасини яхшилаш, маҳаллий ва хорижий меҳмонлар учун турар-жойлар тажрибасини, харажатлар ва сайёҳлик оқими бўйича таҳлилий маълумотларни ўрганиш имконини яратади. Шунингдек, дунёнинг 200 дан ортиқ мамлакат ва минтақаларида Мастерcард карталаридан фойдаланаётганлар орасида Ўзбекистонни сайёҳлик йўналиши сифатида тарғиб қилишда кенг истиқболларни очиб беради”, — деди Азиз Абдуҳакимов.

Николя Виля эса Ўзбекистон билан узоқ муддатли ҳамкорлик истиқболлари ҳақида гапирди.

“Биз Ўзбекистон билан туризм индустриясини ривожлантириш бўйича узоқ муддатли ҳамкорлик бошланганини эълон қилишдан мамнунмиз. Ўзбекистон ниҳоятда бой мерос, ажойиб маданият ва диққатга сазовор жойлари кўп. Бу гўзал мамлакат улкан салоҳиятга эга ва биз ўз технологик платформамиз, илғор тўлов ечимлари, халқаро тажриба, маълумотлар таҳлили бўйича ваколатлар ва бошқа имкониятларимиз ёрдамида Ўзбекистоннинг ривожланишига ҳисса қўшишимиздан фахрланамиз”, — деди «Мастерcард» вице-президенти.

Таъкидлаш жоизки, «Мастерcард» туризм инновациялари маркази Ўзбекистондаги вазирлик ва қуйи ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳукумат, маҳаллий ва хорижий сайёҳлар, туризм корхоналари учун қўшма рақамли ечимларни ишлаб чиқади. Саёҳатчилар ва кичик бизнес учун хавфсиз, ишончли ва қулай тўлов инфратузилмасини ривожлантиришга кўмаклашиш, Ўзбекистонни сайёҳлик йўналиши сифатида тарғиб қилиш тенденсияларини кузатиш ва стратегияларни ишлаб чиқиш учун таҳлилий маълумотларни тақдим этиш, қўшма тадқиқотлар ўтказиш ва илғор жаҳон тажрибасини алмашиш ҳам ҳамкорлик йўналишларига киради.

Маълумот учун, “Мастерcард” тўловлар ва технология соҳасидаги етакчи глобал компания бўлиб, ҳозирда 60 дан ортиқ мамлакатда тўловларни рақамлаштириш орқали иқтисодий ўсиш ва ривожланишни рағбатлантиришга қаратилган 1600 дан ортиқ давлат лойиҳаларини бошқаради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Ташқи разведка хизмати раҳбарини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 октябрь куни мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Озарбайжон Республикаси Ташқи разведка хизмати...

Больше похожих статей

×