13.2 C
Узбекистан
Воскресенье, 8 сентября, 2024

Шавкат Мирзиёев Пекинда «China CAMC Engineering» компанияси раисини қабул қилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,750участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 октябрь куни Пекин шаҳрида «China CAMC Engineering» компанияси раиси Ван Бони қабул қилди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

«CAMCE» Хитойнинг инжиниринг хизматларини кўрсатувчи ҳамда саноат ва инфратузилма соҳаларида йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширувчи етакчи корпорациясидир.

Компания юртимизда катта иш тажрибасига эга. Бугунги кунда «CAMCE» 2025 йилда Ўзбекистонда ўтказиладиган ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларига тайёргарлик доирасида олимпия шаҳарчаси қурилишида иштирок этмоқда.

Учрашувда қўшма лойиҳаларни кўпайтиришнинг амалий жиҳатлари, жумладан, мамлакатимиз ҳудудларида гидротехник иншоотлар ва Янги Тошкентда замонавий инфратузилмани барпо этиш, илғор агротехнологияларни жорий қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Давлатимиз раҳбари қўшма лойиҳалар ва эришилган келишувларни амалга оширишни жадаллаштириш бўйича алоҳида “йўл харитаси”ни қабул қилишга топшириқ берди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Топшириқлар ижроси таъминланди

Давлатимиз раҳбари жорий йил 11-12 июль кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида Қўқон шаҳридаги мурожаатлар таҳлили асосида аҳоли муаммоларини чуқур...

Больше похожих статей

×