28.2 C
Узбекистан
Вторник, 10 июня, 2025

Шавкат Мирзиёев Вьетнам президенти Во Ван Тхионг билан учрашди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,620участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 октябрь куни Хитойга амалий ташриф доирасида Вьетнам Социалистик Республикаси Президенти Во Ван Тхионг билан учрашди.

Икки мамлакат ўртасида, энг аввало, савдо-иқтисодий соҳадаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Таъкидлаш жоизки, Вьетнам Ўзбекистоннинг Осиё-Тинч океани минтақасидаги муҳим анъанавий ҳамкоридир. Кейинги йилларда турли даражалардаги мулоқотлар фаоллашди, ўзаро савдо ҳажми ва қўшма корхоналар сони ошиб бормоқда. Қишлоқ хўжалиги ва балиқчилик соҳаларида лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Етакчи компанияларимиз нефть-газ мажмуасида, машинасозлик, электротехника, кимё, тўқимачилик, пойабзал, мебелсозлик, озиқ-овқат ва бошқа тармоқларда, шу жумладан махсус иқтисодий зоналар ва индустриал парклар доирасида кооперация қилишлари учун имкониятлар мавжудлиги қайд этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Вьетнам етакчилари маданият, таълим ва туризм соҳаларида алмашинувни ривожлантириш муҳим эканини таъкидладилар.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

2017-2024 йилларда мактабгача таълим тизимида амалга оширилган ўзгаришлар таҳлил қилинди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2017-2024 йилларда мактабгача таълим тизимида амалга оширилган...

Больше похожих статей

×