2023 йилнинг учинчи чорагида Қозоғистоннинг «КазТрансОйл» компанияси «Омск – Павлодар – Чимкент – Шағир» йўналиши бўйича 31,1 минг тонна Россия нефтини Ўзбекистонга етказиб берди. Бу ҳақда «Kapital.kz» нашри хабар берди.
Унга кўра, биринчи чоракда компания магистрал нефть қувурлари тизими орқали Ўзбекистонга 10,7 минг тонна, иккинчи чоракда эса 37,9 минг тонна Россия нефтини транзит қилган.
Октябрь ойида Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга Россия нефтининг транзит ҳажми 25 минг тоннани ташкил қилади.
Компания Россия нефтини Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга ташиш Энергетика вазирлиги томонидан тасдиқланган нефть етказиб бериш жадвалига мувофиқ амалга оширилаётганини тушунтирган.