- Advertisement -
Қирғизистон президенти Садир Жапаров ташаббуси билан МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши Ўзбекистон президентини МДҲ фахрий кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида қарор қабул қилди.
Мукофот Ўзбекистон президентига МДҲни ривожлантириш, ҳамдўстликка аъзо давлатлар ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун берилди.
«Бунинг учун барчадан жуда миннатдорман, мен учун бу катта масъулият. Бу узоқ саёҳатнинг бошланиши. Ҳар бир давлат билан Ўзбекистон кейинги йилларда салмоқли натижаларга эришди«, деди Шавкат Мирзиёев.