11.6 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

“Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини синовдан ўтказиш ҳамда рўйхатга олиш тартиби тўғрисида”ги низом янгиланмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -


БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан Европа Иттифоқи кўмагида «Хавфли кимёвий моддаларни оқилона бошқариш учун техник ёрдам» лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Лойиҳа доирасида Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига, хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 6-мартдаги “Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини синовдан ўтказиш ҳамда рўйхатга олиш тартиби тўғрисида”ги низомни тасдиқлаш ҳақидаги 115-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш масалаларига бағишланган халқаро онлайн давра суҳбати бўлиб ўтди. Таъкидлаш жоиз, мазкур лойиҳа бўйича Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг сўровига биноан ФАО юридик гуруҳи томонидан пестицидларни бошқариш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш, хусусан, юқорида қайд этилган қарорни янгилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.
Тадбирда асосий эътибор пестицидларга оид атамалар таърифини жаҳон стандартларига мувофиқ қайта кўриб чиқиш, ўта хавфли кимёвий воситаларни босқичма-босқич амалдан чиқариш, давлатимизга турли йўллар билан кириб келаётган пестицидларни назоратга олиш каби мавзуларга қаратилди.

Пестицидларни ишлатиш бўйича назорат тўғрисида ҳужжат лойиҳасини халқаро экспертлар тавсияларига асосан ишлаб чиқиш ҳам муҳокамалар марказида бўлди. Умуман олганда, қўшма лойиҳанинг умумий мақсади халқаро конвенсияларга риоя қилган ҳолда ме’ёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, восита ва мувофиқлаштириш механизмларини сайқаллаш, маҳаллий салоҳиятни ошириш, институтларни мустаҳкамлаш ва бу орқали Республиканинг атроф-муҳит ва иқлим бўйича мажбуриятларини бажаришга йўл очишдан иборат.

Шунингдек, миллий сиёсатнинг устувор йўналишларини амалга ошириш ва Ўзбекистоннинг яшил ўсиш стратегиясига мувофиқ ресурслардан самарали фойдаланишга эътибор қаратган ҳолда мамлакатнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишини қўллаб-қувватлаш ҳам кўзда тутилган.
“Давра суҳбати мамлакатимизда экологик хавфсизликни таъминлаш йўлида муҳим қадамдир. Пировард мақсадимиз пестицидларнинг ишлаб чиқаришдан тортиб то фойдаланишгача бўлган барча босқичларида атроф-муҳит ва инсон саломатлигига салбий таъсирини камайтиришдир. Йиғилишда пестицидларни бошқариш бўйича Ўзбекистоннинг амалдаги қонунчилиги тизимига киритиладиган зарур ўзгартиришлар кўриб чиқилди ва уларни амалга ошириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди”.”-дея қайд этди лойиҳа миллий координатори Элмурод Назаров.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жорий йилнинг 9 ойида хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми 1,6 баробар ошди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг январь-сентябрь ойларида ҳудудларда асосий капиталга инвестициялар...

Больше похожих статей

×