8.9 C
Узбекистан
Среда, 27 ноября, 2024

Сенат Раиси UNICEFнинг минтақавий директори билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева 2023 йил 9 октябрь куни мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Болалар жамғармасининг (UNICEF) Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Регина Де Доминитсис билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистон ва UNICEF ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари кўриб чиқилди, алоқаларни янада мустаҳкамлашга қаратилган таклифлар муҳокама қилинди.

Кейинги йилларда Ўзбекистоннинг БМТ институтлари, хусусан UNICEF билан муносабатлари фаоллашгани, мамлакатимизда қатор йирик қўшма тадбир ва лойиҳалар амалга оширилаётгани, болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жумладан, уларнинг сифатли таълим-тарбия олиши учун яратилаётган шарт-шароитлар самарасини таъминлашда тузилманинг ўрни алоҳида экани қайд этилди.

Мулоқот давомида перинатал саломатлик, болалар ўсиши ҳамда ривожланиши ҳолатини ўрганишга оид 2024—2025 йилларда Озиқланиш бўйича иккинчи миллий тадқиқотни ўтказиш, болаларда ирсий касалликларнинг олдини олиш ва даволаш самарадорлигини ошириш, шунингдек, болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш борасида амалий ҳамкорликни кучайтириш юзасидан таклифлар билдирилди.

Таълим, инклюзив таълим ва соғлиқни сақлаш тизимларининг ҳуқуқий-институционал асосларини такомиллаштириш борасида ҳам фикр алмашилди.

UNICEFнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида мультииндикатор кластер кузатувлари (MICS)ни ўтказиш қамровини янада кенгайтириш ҳамда ушбу тадқиқотга мутасадди давлат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтларини янада кенг жалб қилиш юзасидан саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга келишилди. Шунингдек, БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясини ижро этиш бўйича миллий ҳаракатлар режасини яқин фурсатда қабул қилиш заруратига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида Ўзбекистоннинг UNICEF билан конструктив ҳамда самарали ҳамкорлигини амалий лойиҳалар билан мустаҳкамлашга келишиб олинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бахтиёр Саидов Исроил элчисига Цви Коганнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Гидеон Лустиг билан учрашиб, Цви Коганнинг вафоти муносабати билан “чуқур...

Больше похожих статей

×