8.9 C
Узбекистан
Среда, 27 ноября, 2024

Ўзбекистон—Хитой: барча даражадаги ҳамкорлик ривожланиб бормоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси ҳукумати делегацияси Хитой Халқ Республикасига ишчи ташрифи доирасида Урумчи шаҳрида ҳам бўлди.

Бугун, 9 октябрь куни Урумчи шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Хитой Компартияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Шинжон-Уйғур автоном райони Партия қўмитаси котиби Ма Синжуй билан учрашув ўтказди.

Таъкидланганидек, Давлатларимиз раҳбарларининг мунтазамлик касб этган мулоқотлари, ўзаро ташриф ва учрашувлари натижасида халқларимиз ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ришталари, сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни мутлақо янги — ҳар томонлама стратегик шериклик даражасига олиб чиқди.

Охирги йилларда нафақат давлатлар, ҳукуматлар даражасида, балки ҳудудлараро ҳамкорлик алоқалари ҳам ривожланиб бормоқда.

Учрашувда бу борадаги ҳамкорликни давом эттириш ва янада кенгайтириш икки томон учун ҳам манфаатли экани қайд этилди.

Ўзаро алоқаларини мустаҳкамлаш, савдо ҳажмини оширишда ШУАР алоҳида ўрин эгаллайди.

Зеро, бугунги кунда Хитойнинг мазкур ҳудудидан мамлакатимизга замонавий технология ва ускуналар ҳамда бошқа маҳсулотлар импорт қилинмоқда. Ўз навбатида, юртимиздан ШУАРга тўқимачилик, мис, минерал ўғитлар, қишлоқ хўжалиги ва бошқа турдаги маҳсулотлар экспорти амалга ошириляпти.

Бундан ташқари, “ақлли” қишлоқ хўжалиги бўйича ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш имконияти катта.

Жорий йил май ойида Цианда бўлиб ўтган Олий даражадаги учрашувда умумий қиймати 25 миллиард долларга яқин инвестицион лойиҳалар бўйича келишувларга эришилган эди.

Бугунги кунда мазкур келишув доирасида ШУАРнинг бир нечта компаниялари билан металлургия, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳалар бўйича истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда.

ШУАРнинг Ўзбекистон учун яна бир аҳамиятли томони – мазкур ҳудуд давлатларимиз ўртасидаги транспорт-логистика тизимида асосий бўғин ҳисобланади.

Мазкур йўналишда “Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон” темир йўли қурилишини жадаллаштириш бўйича биргаликда қатъий ишлаш зарурлиги таъкидланди.

Мавжуд транспорт йўлаклари билан бир қаторда, “Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон” ва “Хитой — Тожикистон — Ўзбекистон” мультимодал транспорт йўлакларини ривожлантириш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Фан, таълим ҳамда кадрлар тайёрлаш, маданий-гуманитар йўналишларидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Шунингдек, мамлакатимиз ҳукумати делегациясининг ШУАРга ташрифи доирасида ““Xinjiang Hualing industry & trade group”, “China Southern power grid”, “China National Chemical engineering“, “Amer international group”, “Tbea” ва бошқа Хитойнинг йирик компаниялари раҳбарлари билан тегишли йўналишлар бўйича ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан икки томонлама учрашувлар ўтказилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бахтиёр Саидов Исроил элчисига Цви Коганнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Гидеон Лустиг билан учрашиб, Цви Коганнинг вафоти муносабати билан “чуқур...

Больше похожих статей

×