- Advertisement -
Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўған Туркиянинг “Адолат ва тараққиёт” партиясининг навбатдаги катта конгрессида иштирок этган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоиловни қабул қилди.
Учрашувда кейинги йилларда Ўзбекистон-Туркия муносабатлари икки ва кўп томонлама ҳамкорлик шаклида ривожланиб бораётгани, минтақалар ўртасидаги алоқалар сезиларли даражада жонланиб, мунтазамлик касб этиб бораётгани қайд этилди.
Шунингдек, учрашувда икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, хусусан парламентлараро алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш масаласига ҳам урғу берилди.